Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Барселона" Суареснинг тезроқ кетишини истамоқда

"Барселона" Суареснинг тезроқ кетишини истамоқда

Автор: admin

"Барселона" ҳужумчи Луис Суареснинг қисқа вақт ичида жамоани тарк этишини истамоқда, дея хабар беради Спорт.эс.
Футболчи "кўк-анорранглилар" билан шартномани ҳеч қандай тўловсиз бекор қилмоқчи эмас, аммо жамоада қолган тақдирда, 2020/21 йилги мавсумни захира ўриндиғида ўтказиш хавфи бор. Уругвайлик футболчига "Ювентус" қизиқмоқда, аммо трансфер муваффақияциз бўлиши мумкин.
Олдинроқ "Барселона" бош мураббийи Роналд Куман 33 ёшли футболчини жамоанинг умумий гуруҳида машғулотларга қўймаслиги, шунинг учун футболчи клубни тарк этиши ҳақида хабар берилганди.
Суарес "Барселона"дан клубни муддатидан аввал тарк этиши учун 15 миллион евро тўлашни талаб қилмоқда.
Манба: соccернеwс.ру
79   
Добавить комментарий
Ваше имя: *