Goal24.uz » Европа жамоалари » 2020-йилда энг кўп даромад топган футболчилар рейтинги эълон қилинди. Месси Роналдуни ортда қолдирди

2020-йилда энг кўп даромад топган футболчилар рейтинги эълон қилинди. Месси Роналдуни ортда қолдирди

Автор: admin

Форбес журнали 2020-йилда энг кўп даромад топган футболчилар рейтингини эълон қилди.
Рейтингни “Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси бошқариб бормоқда. Аргентиналик футболчининг йиллик даромади 126 миллион долларни (шундан 92 миллиони маош) ташкил этди.
Иккинчи ўриндан 117 миллион доллар даромад топган “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду жой олди. Кучли учликни ПСЖ форварди Неймар (96 миллион доллар) якунлаб берган.
Аввалроқ Роналду фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида илк миллиардерга айланганди. Яқин орада Месси ҳам миллиардлик довондан ўтиши айтилмоқда.
Йил давомида энг кўп даромад қилган футболчилар ўнлик рейтинги қуйидагича кўриниш олди:
1. Лионел Месси (“Барселона”, 126 миллион доллар)
2. Криштиану Роналду (“Ювентус”, 117 млн)
3. Неймар (ПСЖ, 96 млн)
4. Килиан Мбаппе (“ПСЖ”, 42 млн)
5. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”, 37 млн)
6. Пол Погба (“Манчестер Юнайтед”, 34 млн)
7. Антуан Гризманн (“Барселона”, 33 млн)
8. Гарет Бейл (“Реал”, 29 млн)
9. Роберт Левандовски (“Бавария”, 28 млн)
10. Давид де Хеа (“Манчестер Юнайтед”, 27 млн).
125   
Добавить комментарий
Ваше имя: *