Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Эдин Жеко «Ювентус»га ўтишга яқин турибди

Эдин Жеко «Ювентус»га ўтишга яқин турибди

Автор: admin

"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко "Ювентус"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрисио Романо Тwиттер орқали хабар тарқатди.

Манбага кўра, "Наполи" форварди Аркадиуш Милик "Рома"га ўтсагина, Жеконинг трансфери амалга ошади. Римликлар полшалик футболчини 25 миллион еврога сотиб олиш бўйича келишувга эришишди, аммо "бўрилар" ҳали футболчининг розилигига эришиши керак. Маълумотларга қараганда, "Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло учун Жекони қўлга киритиш асосий мақсад бўлиб турибди.

34 ёшли футболчи 2016 йилдан буён "Рома" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу пайтгача у барча мусобақалар доирасида 222та учрашувда майдонга тушиб, 106та гол урди ва 50та голга узатма берди. Унинг римликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Манба: соccернеwс.ру
74   
Добавить комментарий
Ваше имя: *