Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лемпард Вернер ва Ҳаверснинг «Челси»даги дебютига баҳо берди

Лемпард Вернер ва Ҳаверснинг «Челси»даги дебютига баҳо берди

Автор: admin

«Челси» бош мураббийи Френк Лемпард АПЛнинг 1-туридан ўрин олган «Брайтон»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг жамоанинг янги футболчилари – ҳужумчи Тимо Вернер ва яримҳимоячи Кай Ҳаверснинг дебюти ҳақида гапирди.
«Менга Ҳаверснинг ўйини ёқди. Унинг ҳаракатларида сифат ва хотиржамлик кўринмоқда. Унинг елкасида катта масъулият юки бор. У ёш ва янги лигага мослашмоқда. Ўйлайманки, яқин келажакда ундан кўп нарсалар кутамиз. У – жуда истеъдодли ёш футболчи. Кай илк ўйинидаёқ тўпни қабул қилиш ва уни қайтариш учун ҳимояга қайтиш маҳоратини намойиш этди. 
Вернерга келсак, мен унинг турли хил ролларда ўзини қулай ҳис қилишини яхши кўраман. У марказий ҳимоячиларга боғланиб қолган классик марказий ҳужумчи эмас. Баъзан Тимо орқароқдан ўйнаши мумкин, буни пеналти ишланган вазиятда ҳам кўрдик. Унинг голларга очлигини, бизга фойда келтириши мумкин бўлган жиҳатларини кўрдик», – дей Лемпарднинг сўзларини келтиради Метро.
97   
Добавить комментарий
Ваше имя: *