Goal24.uz » Ўзбекистон » Шота Арвеладзе: Чемпионлар Лигаси даражасидаги мусобақаларда савияли ҳакамлар бўлиши керак

Шота Арвеладзе: Чемпионлар Лигаси даражасидаги мусобақаларда савияли ҳакамлар бўлиши керак

Автор: admin

“Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе Осиё Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида “Ал-Ҳилол”га қарши кечган ўйиндан (1:2) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бундай савияли мусобақада биз футболнинг ўзи ҳақида гапиришимиз яхшироқ бўларди, чунки Осиёнинг энг кучли клубига қарши ўйнадик. Қизил карточка берилишидан аввал тўп оширилганда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Шунингдек, бизнинг ҳужум пайтида футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатилганди. Кийиниш хонасида уларга қараш қийин. Афсуски, бундай қўпол хатолар жуда ҳам оғриқли. Биз яна қайтамиз. Футболдаги одамлар эса камроқ хато қилишига умид қиламиз. Улар қарорларини ўзгартирмоқда, осон фолларни бермоқда. Кимдир кўрсатиши билан қарорлари ўзгармоқда. Бундай даражадаги мусобақада юқори савияли ҳакамлар бўлиши керак, аммо бу ҳолат бизни хафа қилди.
Бундай даражадаги ўйинларда 3-4 имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Бунга интилиш лозим. Лекин бу ҳали бизнинг энг яхши ўйинимиз, энг юқори даражамиз эмас. Биз яхшироқ ўйин кўрсата оламиз.
Олдинга умид билан боқамиз. Ишимиз футболчиларни руҳлантириш. Энди бу тарих эканлигини уларга уқтирамиз. Бу ўйин тугаб бўлди. Тезроқ тикланиб, йигитларга навбатдаги беллашув ҳақида сўйлаймиз. Олдинда уч баҳс кутмоқда. Рақиб ҳақида маълум хулосаларга эгаман, аммо бу ҳозирча ён дафтарчамда битилган. Буни йигитларга айтаман. Кейинги беллашувда биз ўзимиз хоҳлагандек ўйнашга ҳаракат қиламиз.
Шота Арвеладзе, “Пахтакор” бош мураббийи
3-турдан сўнг “Пахтакор” 6 очко билан 2-ўринда бормоқда. Учта ўйинда юз фоизлик натижа қайд этган “Ал-Ҳилол” эса пешқадамга айланди. “Пахтакор” 4-тур доирасида 17-сентябрь куни “Ал-Ҳилол”га қарши жавоб баҳсида қатнашади.
80   
Добавить комментарий
Ваше имя: *