
"Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис "Реал"га ўтиши мумкин.
"Қаймоқранглилар" 23 ёшли испаниялик футболчини иккинчи йили кузатишмоқда, аммо улар ҳозир уни харид қилиш учун биринчи қадамни ташлашди.
"Реал" Руис "Наполи" билан шартномасида кўрсатилган 100 миллион эвро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр. "Қироллик клуби" шунингдек битим хавбек Лука Модрични ҳам қўшишга тайёр.
Руис ўтган мавсум Италия А Серияси доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 6та ассист қайд этди.