Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » “Жамиятда ҳам, футболда ҳам ирқчиликка ўрин йўқ”. ПСЖ Неймарнинг “Марсел”га қарши ўйиндаги ҳаракатини қўллаб-қувватлади

“Жамиятда ҳам, футболда ҳам ирқчиликка ўрин йўқ”. ПСЖ Неймарнинг “Марсел”га қарши ўйиндаги ҳаракатини қўллаб-қувватлади

Автор: admin

ПСЖ клуби ўз расмий сайтида ирқчилик руҳидаги сўзларни айтгани учун “Марсел” ҳимоячиси Алваро Гонсалеснинг бошига зарба берган Неймарни қўллаб-қувватлашини билдирди.

ПСЖ Неймарни тўлалигича қўллаб-қувватламоқда, у рақиб томонидан ирқчилик таҳқирига учраганлигини айтмоқда. Клуб жамиятда, футболда ва ҳаётимизда ҳам ирқчиликка ўрин йўқлигини яна бир бор эълон қилади ва барчани дунёдаги ҳар қандай ирқчиликка қарши курашишга чақиради.
15 йилдан ортиқ вақт мобайнида клуб ҳамкорлар билан биргаликда ҳар қандай камситишларга қарши курашишга содиқ қолди.
ПСЖ Францийа Профессионал Футбол Лигаси интизом қўмитасидан ирқчиликнинг намоён бўлиши фактларини текширишга ва аниқлашга умид қилади ва бу борада ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдиради.
ПСЖ баёноти
Аввалроқ Неймар ўйиндан ташқари вазиятда агрессив ҳаракатларни амалга оширгани учун 7 тагача ўйиндан дисквалификация қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Неймар испаниялик футболчини ирқчилик руҳидаги сўзларни ишлатганликда айбламоқда. Бироқ Гонсалес бу айбловларни рад этди ва Неймарга ютқазишни ҳам билиш кераклигини таъкидлади.
Қайд этиш жоиз, ўша (Францийа чемпионати 3-туридан ўрин олган) ўйинда учрашув ҳаками Неймардан ташқари, яна тўрт нафар футболчига қизил карточка кўрсатган.
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *