
УEФА Ҳакамлар қўмитаси Европа Суперкубоги доирасида 24 сентябр куни ўтказиладиган «Бавария» ва «Севиля» ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.
Унга кўра, ўйинни англиялик рефери Энтони Тейлор бошқариб боради. Тейлорга қанотларда Гери Бесуик (Англия) ва Адам Нанни (Англия) ёрдам бериб борса, захирадаги ҳакам исроиллик Орел Гринфелд.
Ушбу учрашув 24 сентябр, пайшанба куни Венгрия пойтахти Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтиши белгиланган. Ўйин 23:55да бошланади.
Маълумот учун, ЕЧЛ финалида «Бавария» «ПСЖ»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиққан бўлса, Европа лигаси финалида «Севиля» — «Интер»дан 3:2 ҳисобида устун келганди.