Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » Бейл «Реал»да қолиш қарорини ўзгартирди

Бейл «Реал»да қолиш қарорини ўзгартирди

Автор: admin

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гарет Бейл клубдаги келажаги борасида қарорини ўзгартирди, дея ёзмоқда Гоал.cом.
Манбанинг Cадена Серъга таяниб тарқатган хабарига кўра, 31 ёшли уелслик форвард Мадрид клубида захирада ўтиришдан кўра, бошқа клубда мунтазам равишда майдонда тўп суришни истамоқда. Шу боис у Мадрид клубини тарк этиши мумкин.
Гаретнинг молиявий шартларини бажара оладиган клуб ва асосий даъвогар сифатида «Манчестер Юнайтед» айтилмоқда. Мадрид клуби ҳам футболчиси бўйича «МЮ»дан таклиф кутмоқда. 
«Манчестер Юнайтед» «Боруссия» футболчиси Жейдон Санчони қўлга кирита олмаса, Бейлга таклиф билан чиқмоқчи. Бунгача Дортмунд клуби Санчога 120 миллион евро тўланмаса, Жейдонни қўйиб юбормоқчи эмаслигини билдирганди.
Аввалроқ, Бейл захирада қолса-да, амалдаги шартномаси якуни - 2022 йилга қадар «Реал»да қолмоқчи эканлигини маълум қилганди.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей