Goal24.uz » Transfer » «Реал»нинг яна икки футболчиси Англияга йўл олиши мумкин. Сўнгги трансфер хабарлари

«Реал»нинг яна икки футболчиси Англияга йўл олиши мумкин. Сўнгги трансфер хабарлари

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» «Боруссия»нинг қайсарлигидан зериккан кўринади, Санчонинг ўрнига бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда. Тҳе Телеграпҳ нашри ёзишича, манчестерликлар яна Иван Перишич трансферига қизиқиб қолишган. Икки йил олдин Жозе Моурино хорватиялик футболчини «Олд Траффорд»га олиб келишга бесамар уринганди. Аммо Перишич кўпроқ чап қанотда тўп суришини эътиборга олсак, Гарет Бейл ижарага олиниши варианти ҳам ҳақиқатга яқинроқ. Марcа хабарига қараганда, Бейл Манчестерга боришга рози бўлган. Келишув амалга ошса, «Реал» уелслик яримҳимоячининг ҳафтасига 600 минг евродан иборат маошининг ярмини тўлаб юради.

Манбанинг ёзишича, «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги музокаралар фақат Гарет Бейл билан чекланмаган. Шунингдек, чап қанот ҳимоячиси Регилон ҳам Англияга кўчиб ўтиши мумкин. «Реал» футболчи учун 30 миллион евро олмоқчи, шу билан бирга, белгиланган суммага қайта сотиб олиш бандини ҳам шартномага қўшмоқчи. Инглизлар эса, трансфер суммаси камайтирилиши ва юқорида тилга олинган банд олиб ташланишини исташмоқда. Ўтган мавсумда «Севиля»да ижара асосида ўйнаган чап қанот ҳимоячиси Мадридда асосий таркибга кира олишига кўзи етмаяпти. Унга «Тоттенҳем» клубидан ҳам жиддий қизиқиш мавжуд.
«Интер» Фернандо Льорентени сотиб олмоқчи, деб ёзади Туттоспорт. Испаниялик тажрибали ҳужумчи Ромелу Лукакуни ротация қилиш учун номзод сифатида кўрилмоқда. Аввалроқ, Оливе Жиру варианти ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди, аммо бу хабарлар тасдиқланмади.
«Челси» яримҳимоячиси Денни Дринкуотер фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. 30 ёшли футболчини «Сампдория» мураббийи Клаудио Ранери ўз жамоасида кўрмоқчи. Маълумки, ушбу мутахассис ва футболчи ўз вақтида «Лестер«»ни биргаликда чемпион қилишганди. Денни ўтган мавсумни «Бёрнли» ва «Астон Вилла» клублари сафида ижарада ўтказди ва ҳаммаси бўлиб 5 ўйинда майдонга тушди, холос. «Челси» яримҳимояга шундоқ ҳам янги футболчилар сотиб олгани футболчининг майдонга тушиш имкониятини янада пасайтирган.
Cорриере делло Спорт манбасининг маълум қилишича, «Милан» ҳужумкор яримҳимоячиси Лукас Пакетани ушбу транфер ойнаси давомида сотиб юбориш ниятида. Футболчига асосий даъвогар сифатида «Лион» кўрилаётганди, лекин французлар «Милан»нинг 23 миллион евролик талабини қондира олмайдиган кўринади. 23 ёшли футболчига шунингдек, «Бетис» ва «Валенсия» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

«Тоттенҳем» Александр Серлот учун курашда «РБ Лейпциг»ни доғда қолдиришга ҳаракат қилиб кўради. Тҳе Тимес манбасининг айтишича, Моурино «Трабзонспор»да тўп сураётган 24 ёшли ҳужумчини Ҳарри Кейнга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Норвегиялик футболчининг трансфер ҳуқуқи «Кристал Пелас»га тегишли, лекин турклар уни яқин кунларда сотиб олишни мўлжаллашган.
«Уотфорд» вингери Жерар Деулофеу «Наполи» аъзосига айланиши мумкин, деб ёзади машҳур футбол инсайдери Николо Шира. Неаполликлар испаниялик футболчини кейинчалик 13 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан бирга, ижарага олмоқчи. Аслида «Барселона» тарбияланувчиси бўлган 26 ёшли Деулофеунинг ҳозирги 3,5 миллион евро йиллик маоши сақланиб қолади. Шунингдек, Жерарга «Севиля» ҳам эътибор қаратган.
«Эвертон» ва «Тоттенҳем» клублари «Баер» вингери Леон Бейли учун рақобатга киришади. Бу ҳақида Скй Спортс хабар тарқатди. Шу ёзда Ҳаверс ва Фолландни сотган «Баер» табиийки, яна бир етакчи футболчисини қўйиб юбориш ниятида эмас, аммо немислар яхшироқ таклиф бўлса, эшитиб кўришга ҳам қарши бўлишмайди. Ўтган мавсумда 23 ёшли футболчи Бундеслигада 22 ўйинда майдонга тушди ва 5 гол уриб, 3 марта шерикларига голли узатмани амалга оширди.
Нидерландиянинг Де Телеграаф нашрида ёзилишича, Вейналдумнинг «Барселона»га ўтиши амалга ошмайдиган кўринади. Ўтган ҳафта футболчи Юрген Клопп билан суҳбатлашиб олди ва яқинда «Ливерпул»дан янги шартнома таклиф қилиниши маълум бўлди.

Фабрицио Романонинг ёзишича, «Рома» Аркадиуш Милик борасида «Наполи» билан келишувга эришди. Трансфер суммаси бонуслар билан биргаликда 25 миллион еврони ташкил қилади. Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, «Рома» Эдин Жекони Туринга қўйиб юборишга рози бўлиши мумкин. «Ювентус» босниялик ҳужумчини қўлга киритишга анчадан бери ҳаракат қилмоқда.
«Валенсия» бўйича ишончли инсайдер Эктор Гомеснинг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» испанларнинг 22 ёшли марказий ҳимоячиси Урош Рачичга эътибор қаратган. Футболчи «МЮ»да Неманя Матичга ўринбосар сифатида қаралмоқда. Урошнинг тахминий трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қилади, аммо ҳали инглизлар тарафидан расмий таклиф юборилганча йўқ. Молиявий инқироз туфайли бир қатор етакчи футболчиларини сотишга мажбур бўлган валенсияликлар навбатдаги таклиф олдида ҳам ожиз қолишлари эҳтимоли юқори.

«Рома» «Верона» билан марказий ҳимоячи Мараш Кумбула борасида келишувга эришишга яқин, деб хабар бермоқда Скй Спорт Италиа. Айнан мана шу қизиқиш натижасида римликлар Крис Смоллинг бўйича «МЮ» билан музокараларни тўхтатди. 25 ёшли Кумбуланинг нархи 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Албаниялик ушбу футболчи билан «Интер» ҳам қизиқаётганди.
Шунингдек, «Рома» ўз марказий ҳимоячиси Жуан Жезуснинг «Женоа»га ўтишига розилик берган. Клублар трансфернинг сўнги деталларини келишиш арафасида туришибди. Ўтган мавсумни 29 ёшли Жезус асосан жароҳат билан ўтказган ва А Серияда атиги 5 ўйинда майдонга тушганди.
152   
Добавить комментарий
Ваше имя: *