Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал» ўртоқлик учрашувида «Хетафе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Бензема покерга эришди

«Реал» ўртоқлик учрашувида «Хетафе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Бензема покерга эришди

Автор: admin

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лигадаги дастлабки учрашувидан олдин «Хетафе» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
«Алфредо ди Стефано» стадионида кечган баҳсда Мадрид клуби йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйиндаги 4та гол Бензема номига ёзилган бўлса, яна иккита голга Серхио Рамос ва Серхио Аррибас муаллифлик қилган. Барча голлар биринчи бўлимда киритилгач, Зидан иккинчи бўлимда бошқа таркибни туширган.
Ўртоқлик учрашуви. Мадрид.
Реал – Хетафе – 6:0
Голлар: Карим Бензема 4та, Серхио Рамос, Серхио Аррибас.
Маълумот учун, Мадрид клуби 20 сентябр куни Ла Лига 2-тури доирасида «Реал Соседад»га қарши майдонга тушади.
137   
Добавить комментарий
Ваше имя: *