Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
«Валенсия» футболчиси нишонда

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Валенсия» ярим ҳимоячиси Урош Рачич билан қизиқиб қолди.
“Тҳе Сун” нашрининг маълум қилишича, «қизил иблислар» 22 ёшли серб учун 28 миллион евро сарф этишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, испан клуби айни дамда молиявий ночор аҳволда. Шу сабабли, ўз футболчисини жамоада олиб қолмоқчи эмас.
«Ливерпул» футболчиси «Шеффилд» эътибор марказида

Англиянинг «Ливерпул» клуби ҳужумчиси Раян Брюстер фаолиятини «Шеффилд Юнайтед»да давом эттириши мумкин.
“Тҳе Стар” нашрининг маълум қилишича, клуб 20 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага олишни режа қилмоқда. Раяннинг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ниятида. Шу сабабли, бошқа клубда ўзини синаб кўришга қарши эмас.
Манбанинг маълум қилишича, «Шеффилд» устози Крис Уайлдер ёш футболчи учун асосий таркибдан жой беришга тайёр.
Ундер АПЛда?!

Римнинг «Рома» клуби вингери Женгиз Ундер фаолиятини АПЛда давом эттиришга жуда яқин.
“Тҳе Сун” нашрининг маълум қилишича, 23 ёшли турк футболчиси билан «Лестер» клуби жиддий қизиқиб қолган ва трансферни амалга ошириш мақсадида 25 миллион евро сарф этишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Ундер ортда қолган мавсумда «Рома» сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол+3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Эрнандес кетадими?

Мюнҳеннинг «Бавария» жамоаси тарихидаги энг қиммат футболчиси – Люка Эрнандес бошқа клубга равона бўлиши мумкин.
ТФ1 нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли француз билан ПСЖ жиддий қизиқиб қолган. Эрнандес ҳам жамоада ўз ўрнини йўқотиб қўйганидан норози. Шу сабабли, ўз ватанига қайтиб кетишга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Эрнандесни қўлга киритиш учун бир мавсум илгари 80 миллион евродан воз кечган эди.
224   
Добавить комментарий
Ваше имя: *