Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. “Насаф” Бобур Абдухолиқовнинг ягона голи эвазига “Андижон”ни таслим этди

Суперлига. “Насаф” Бобур Абдухолиқовнинг ягона голи эвазига “Андижон”ни таслим этди

Автор: admin

Футбол бўйича Cоcа-Cола Суперлига 15-турида “Насаф” 15-сентябрь, сешанба куни “Андижон” майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида Бобур Абдухолиқов қаршиликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва “Насаф”га ғалаба келтирди.
“Насаф” мазкур ғалабадан кейин очколарини 29 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринга кўтарилди. “Андижон” (6) эса сўнгги ўринда бормоқда.
Рўзиқул Бердиев шогирдлари кейинги турда “Сурхон”ни меҳмон қилса, “Андижон” водий дербисида “Навбаҳор” билан куч синашади.
Cоcа-Cола Суперлига
15-тур баҳси
15-сентябрь, сешанба
“Андижон” — “Насаф” 0:1
Гол: 0:1 – 25 Бобур Абдухолиқов.
“Андижон”: Элдор Адҳамов, Азамат Исроилов, Фарҳод Мираҳматов, Хушнудбек Авилов, Фарҳодбек Бекмуродов, Абдулло Олимов, Усмонали Исмоналиев, Тимур Усмонов (Жамшид Ҳомидов, 51), Муҳаммад Юлдашев (Қаҳрамон Баходиров, 71), Дониёр Абдуманнопов, Нодир Мавлонов (Бахтиёржон Қосимов, 66).
“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов (Жўрабек Маннонов, 80), Бобур Абдухолиқов (Жавоҳир Эсонқулов, 80), Шароф Муҳитдинов, Файсал Траоре (Ойбек Бозоров, 60), Ислом Кенжабоев (Ғолиб Ғайбуллаев, 65), Акмал Мозговой (Дилшод Раҳматуллаев, 60), Шерзод Насруллаев, Марко Станоевич, Умар Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Баҳодиров (79), Станоевич (90+4).
89   
Добавить комментарий
Ваше имя: *