Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Регилон АПЛ клуби билан келишиб олди. У "МЮ" эмас

Регилон АПЛ клуби билан келишиб олди. У "МЮ" эмас

Автор: admin

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Регилон "Тоттенхем"га ўтишга яқин турибди.
Лондон клуби 23 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришди, дея ёзмоқда Тҳе Атҳлетиc нашри. 
Манбанинг хабарига кўра, бир неча ҳафта олдин "шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуринё телефон орқали Регилон билан гаплашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. "Реал" бу шартномага уни қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини киритмоқчи бўлган, бироқ "қизил иблислар" буни рад этган.
77   
Добавить комментарий
Ваше имя: *