Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Арсенал" собиқ футболчиси: "Ливерпул" бу йил совринсин қолса ҳайрон бўлмайман"

"Арсенал" собиқ футболчиси: "Ливерпул" бу йил совринсин қолса ҳайрон бўлмайман"

Автор: admin

Лондоннинг «Арсенал» клуби Пол Мерсон «Ливерпул» ҳақида фикр билдирди. Унинг фикрича, агар Клопп жамоаси янги чемпионтда чемпион бўла олмаса, Мерсон ҳайрон бўлмайди.
«Ливерпул»га янги футболчилар керак. Агар «Ливерпул» чемпионатда медал ололмаса, бундан ҳайрон бўлмайман. Улар чемпионатни тўртинчи ўринда ҳам тугатиши мумкин. Таркибига қаранг, ўтган йилги таркиб умуман ўзгармаган. Клопп қўл остида ҳар дам олиш кунлари майдонга тушиши мумкин бўлган кўплаб футболчилар бор. Уларда алтернативлар йўқ.
Ван Дейкни жароҳат олишга ҳаққи йўқ, бошқа ҳимоячиларини ҳам. Шунингдек, алмаштириб бўлмас ҳужум учлигини ҳам.
Мен «Ливерпул» учун хавотирдаман. Уларнинг ҳар ҳафта майдонга тушадиган 5 ёки 6 нафар алмаштириб бўлмас футболчиси бор. АПЛ - жаҳондаги энг қийин чемпионат, бу ерда жисмоний тайёргарлик жуда муҳим. «Ливерпул» қаттиқ ишлашга маҳкум. «Манчестер Сити» яхши томонга ўзгариши мумкин, чунки уларнинг таркиби катта. Клоппга ўйинни кучайтириш учун, ротасия қилиши учун кўпроқ имкониятлар керак», - деди Мерсон.
96   
Добавить комментарий
Ваше имя: *