Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Лига 1. «Лион» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Лига 1. «Лион» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Автор: admin

Францийа чемпионати 1-турининг қолдирилган ўйинида  «Лион» сафарда «Монпеле»га қарши баҳс юритиб, мавсумда илк бор мағлубиятга учради. Ўйиндаги барча голлар пеналтидан урилди. Саваненинг дублига меҳмонлардан Депай бир бор жавоб берди.
Ғалабадан сўнг «Монпеле» очколарини 6тага етказиб, 5-ўринга кўтарилиб олди. «Лион» эса 4 очко билан 11-поғонага тушиб кетди.

Лига 1, 1-тур
Монпеле – Лион 2:1
15 сентябр, «Моссон»
Голлар: Саване (38 пеналти, 59 пеналти) – Депай (82, пеналти).
Монпеле – Омлин, Педру Мендеш, Илтон, Конгре, Суке, Ферри (Молле, 63), Саване (Шотар, 75), Ле Таллек, Ристич, Лаборд (Самбия, 86), Делор (Мавидиди, 63). 
Лион – Антони Лопеш, Андерсен, Марсело, Денаер (Бар, 68), Дюбуа, Какре, Бруно Гимараес (Жан Лукас, 55), Корне (Дембеле, 75), Ауар, Кадевере (Депай, 55), Токо-Экамби (Шерки, 68).
Огоҳлантиришлар: Делор (7), Бруно Гимараес (36), Токо-Экамби (45), Ферри (62), Илтон (71).
Четлатишлар: Ауар (44), Илтон (81).
75   
Добавить комментарий
Ваше имя: *