Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бейлнинг агенти АПЛ клуби билан музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади

Бейлнинг агенти АПЛ клуби билан музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади

Автор: admin

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бейлнинг агенти Жонатан Барнеттнинг айтишича, футболчи собиқ клуби «Тоттенҳем»га қайтмоқчи.
«Гарет ҳали ҳам «Тоттенҳем»ни яхши кўради. Музокаралар олиб боряпмиз. У «шпорлар» сафида бўлишни хоҳлайди», – дейди Барнетт.
Аввалроқ уелслик вингер «Тоттенҳем»га қайтмоқчи эканлиги, ўз навбатида лондонликлар келишувга яримҳимоячи Деле Аллини қўшишга тайёрлиги хабар қилинганди. Шунингдек, Бейлга «МЮ» ҳам даъвогар.
Маълум бўлишича, Мадрид клуби 31 ёшли футболчини 18 млн фунтга қўйиб юборишга тайёр.
Бейл «Тоттенҳем»да 2007 йилдан 2013 йилгача ўйнаган ва сўнг ўша давр учун рекорд қиймат – 100 млн евро эвазига «Реал»га ўтган.
72   
Добавить комментарий
Ваше имя: *