Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Ҳаверс: «АПЛ Бундеслигадан анча кучли»

Ҳаверс: «АПЛ Бундеслигадан анча кучли»

Автор: admin

«Челси» яримҳимоячиси Кай Ҳаверс АПЛдаги дебют ўйини («Брайтон», 3:1) ҳақида гапирди.
«Бу жуда қийин ўйин эди. Чунки мен узоқ таътилга чиқдим, шундан сўнг жамоа билан атиги 5-6 кун машғулот ўтказдим. Албатта, энг муҳими – ғалаба қозонганимиз. Шунинг учун дебютимдан жуда мамнунман.
Премер-лигада ўйнаш Бундеслигада тўп тепишдан кўра анча қийин. Мен буни машғулотларда ва ўйинда кўрдим. Аммо 80 дақиқа ўйнаганимдан хурсандман ва кейинги баҳсларда ҳам ўйнашда давом этаман, деган умиддаман. 
«Ливерпул» билан ўйин? Бу – дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо «Челси» ҳам кучли жамоа. Иккала жамоа учун ҳам оғир ўйин бўлади. Биз жуда кўп ишлаймиз ва, менимча, очко олиш имкониятига эга бўламиз», – дея Ҳаверснинг сўзларини келтиради Эвенинг Стандарт.
«Челси» Премер-лиганинг 2-тури доирасида 20 сентябр куни «Ливерпул»ни қабул қилади.
76   
Добавить комментарий
Ваше имя: *