Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Торрес «Ливерпул»дан кетишига клуб хўжайинлари сабаб бўлганини айтди

Торрес «Ливерпул»дан кетишига клуб хўжайинлари сабаб бўлганини айтди

Автор: admin

«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес 2011 йили мерсисайдликлар сафидан «Челси»га ўтгани ҳақида гапирди.
«Ливерпул»да бахтли эдим. Аммо эсингизда бўлса, ўша пайтда клуб мени сотмоқчи бўлди ва бу жуда қийин вазият эди. Улар жамоанинг барча энг яхши ўйинчиларини сотишди. Хавер Маскерано ва Хаби Алонсо кетди, бош мураббий Рафаел Бенитес ҳам. Улар ёш футболчиларни жалб қила бошлашди. Ғолиб жамоани қайта қуриш учун уларга 5-6 йил керак эди. 
Афсуски, ўша пайтда «Ливерпул» хўжайинлари менга кўп ёлғон гапиришди ва охир-оқибат ўз йўлимни топишга мажбур бўлдим. Бу «Челси» эди. У менга совринлар ютиш имкониятини берадиган клуб, деб ўйлардим», – дея Торреснинг сўзларини келтиради талкСПОРТ.
35 ёшли Торрес фаолияти давомида «Атлетико», «Ливерпул», «Челси», «Милан» ва «Саган Тосу» жамоаларида ўйнаган. У клублар миқёсида ЕЧЛда, 2 бор Европа Лигасида, Испания миллий жамоаси  билан эса жаҳон чемпионатида ва 2 марта Европа чемпионатида ғолиб бўлган.
82   
Добавить комментарий
Ваше имя: *