×

Goal24.uz » Жаҳон » ЭтўОдан Ибрагимовичгача. Хосеп Гвардиола билан муроса қила олмаган футболчилар ҳақида

ЭтўОдан Ибрагимовичгача. Хосеп Гвардиола билан муроса қила олмаган футболчилар ҳақида

Автор: admin

Хосеп Гвардиола — шубҳасиз, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири. Каталониялик мутахассис ўз номини 2008-йилда “Барселона” мураббийи сифатида бутун дунёга танитганди ва шу вақтдан бери қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни ютиб келмоқда. Ҳозирга келиб, бемалол клубга ўз шартларини қўяётган Лионел Месси ҳам айнан Гвардиола қўл остида супер юлдузга айланганди. Бироқ ҳамма футболчилар ҳам у билан тил топишиб кетавермайди. Кўпчилик у билан ишлаш қийинлигини тан олади. Гвардиола қўл остидагиларга аниқ талабларни қўяди, унинг иш услубини қабул қилишдан бош тортганлар эса шунчаки четда қолиб кетади. Ҳар қандай муваффақиятли одам сингари Пеп ҳам кўп сонли мухлислар билан биргаликда, ундан нафратланувчиларга ҳам эга. Демак, қуйида “даҳо” билан муроса қилолмаган футболчилар ҳақида фикр юритилади.
Жо Ҳарт

Жо Ҳарт сўнгги ўн йилликнинг катта қисмида “Манчестер Сити”нинг энг яхши ўйинчиларидан бири саналарди. Ниҳоят инглизлар нафақат клуб, балки терма жамоанинг ҳам афсонасига айланиши мумкин бўлган яхши дарвозабонга эга бўлганди.
Ҳаммаси бошқача услубдаги дарвозабонга ўрганиб қолган Гвардиоланинг келиши билан ўзгариб кетди. Ҳарт унинг режаларига кирмади, натижада у ўзи учун янги жамоа қидиришга мажбур бўлди.
Ҳарт Гвардиола ҳақида шундай деганди: “У келажакда ўзи учун нима кераклигини аниқ тушуниб турарди, мен унинг режаларига кирмагандим. Ҳаммаси оддий эди. Афсуски, бу жараён узоқ давом этди”.
Ҳарт 2018-йилга келибгина “Сити”ни тарк этди. У яқиндагина “Тоттенҳем” футболчисига айланди.
Марио Гйоце

Марио Гйоценинг фаолияти ғалаба ва совринлар билан биргаликда, муваффақияцизликларга ҳам бой. Германиялик футболчи 2010-йилда “Боруссия”нинг асосий таркибига кирган ва ўша пайтдан бери унга катта умид билдирилади. 2013-йилда Гйоце “Бавария”га ўтади, у ерда эса у бир неча йил Гвардиола билан ишлайди. Мюнхен Пеп бошқарувида қўша-қўша совринларни қўлга киритарди, бироқ Гйоце майдонда деярли кўринмас эди.
Гетсёнинг Гвардиола ҳақида фикри қуйидагича бўлган: “Тактик жиҳатдан Гвардиола жуда яхши мураббий. Аммо у ўйинга жуда кўп эътибор қаратади ва режасига тўғри келмайдиган футболчилар ҳақида умуман ўйламайди. У бошқаларнинг ҳис-туйғулари билан қизиқмайди, бу эса юқори даражадаги мураббийга хос эмас”.
Ҳозирга келиб, Гвардиола ва Клопп Премер Лиганинг энг яхши мураббийлари ҳисобланади, аммо Гйоце қайси мутахассисни кўпроқ яхши кўриши ҳаммага маълум...
Самюел ЭтўО

Самюел ЭтўО “Барселона”да Гвардиола инқилобининг илк қурбонларидан бири бўлганди. Афсуски, камерунлик футболчи янги (ёш) мураббий билан тил топиша олмади.
2008/09-йилги мавсумда ҳужумчи жамоанинг муҳим аъзоларидан бири эди, аммо у Роналдинё ва Декуни бадарға қилган ёш мураббийнинг (янги) ғояларини ҳазм қила олмади ва келаси мавсумда жамоадан кетишга қарор қилади.
ЭтўО Пеп ҳақида шундай деганди: “Гвардиола бутун ҳаётини Барселонада ўтказди, аммо мен жамоада бўлганимда у буни умуман тушунмасди. У жамоанинг бир қисми эмасди”.
Натижада ЭтўО “Интер”га кетади ва у билан треблга эришади. Самюелнинг ўзи ҳам бир неча маротаба Гвардиолани ёқтирмаслигини айтган.
Яя Туре

Кўпчилик Пепдан хафа бўлган, аммо ҳеч ким Яя Туречалик бўлмаса керак. Африкалик ярим ҳимоячи Гвардиола билан “Барселона” ва “Манчестер Сити”да ишлаган, ҳар иккала жамоада ҳам Пеп уни эътиборсиз қолдирган.
Тўғри, Испанияда Хави ва Инеста билан рақобат қилиш имконсиз эди, бироқ “Сити”да Туре энг яхшиларидан бири эди.
“У менга қўпол муносабатда бўларди. Сизнингча, у Инеста билан ҳам ўзини худди шундай тутган бўлармиди? Шу даражага етиб бордики, муаммо менинг терим рангидамикан деб шубҳа қила бошладим. Ва мен бундай саволни ўзига берган биринчи футболчи эмасдим”, — деганди Яя Гвардиола ҳақида.
Гвардиола ҳурматга сазовор инсон бўлиб, Туренинг айбловлари ўта жиддийдир. Унинг ҳақ ёки йўқлигини аниқлаш қийин, аммо битта нарса аниқки, Пеп ҳеч қачон Туренинг мухлиси бўлмаган.
Златан Ибрагимович

Ибрагимович 2009-йилда Гвардиоланинг “Барселона”сига қўшилганди ва аввалига жуда яхши ўйинлар кўрсатаётганди. Аммо аста-секин Месси биринчи планга чиқа бошлади ва Златан қанотга футболчисига айланди. Табиийки, бу Ибрадек такаббур ва инжиқ футболчига ёқмади.
Камдан кам вазиятларда кимнидир мақтайдиган Златаннинг Гвардиола ҳақидаги фикрлари ҳам бундан мустасно бўлмади: “Бир сафар у менга кўрсатма бераётганда, мен унга ътошингни теръ, деб айтдим. Унинг жавоб қайтаришини кутгандим, аммо афсуски, у қўрқоқлик қилди. У шунчаки ҳеч нарса демади ва чиқиб кетди”.
Гарчи Гвардиола у сиз ҳам муваффақиятга эришган бўлса-да, Ибра унинг энг таниқли “душмани” ҳисобланади.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *