Goal24.uz » Европа жамоалари » Англия » «Арсенал» дарвозабони Мартинес «Астон Вилла»га ўтди

«Арсенал» дарвозабони Мартинес «Астон Вилла»га ўтди

Автор: admin

«Астон Вилла» клуби «Арсенал» жамоаси дарвозабони Дамиан Мартинес билан шартнома тузганлигини расман эълон қилди.
Аргентиналик 28 ёшли посбон Бирмингем клуби билан 4 йиллик шартномага имзо чеккан. Томонлар трансфер пулини эълон қилмаган бўлса-да, аввалроқ Лондон клуби ўз футболчиси учун «Астон Вилла»дан 17 миллион евро сўраётгани ҳақида хабар қилинганди.
Мартинес «Арсенал» ёшлар жамоаси таркибига 2010 йилда Аргентинанинг «Индепенденте» клубидан келиб қўшилган эди. Мартинеснинг «канонирлар» билан шартномаси 2022 йилгача амал қиларди.
Маълумот учун, Мартенес ўтган мавсумда Лондон клуби сафида 23 ўйинда майдонга тушиб, 9 баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган эди.
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
АПЛ англия чемпионати АПЛ турнир жадвали аплдаги энг сўнги янгликлар англия чемпионати
Арсенал ҳақидаги қайноқ янгиликлари Челси ҳақидаги қайноқ янгиликлари Ливерпул ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Юнайтед ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер шаҳри ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Ситй ҳақидаги қайноқ янгиликлари "Тоттенхем" клуби ҳақида малумот Англия Супер кубиги Ангиля кубиги Ангиля лига кубиги