Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман асосий таркибнинг 12 футболчисини ҳайдаяпти

Куман асосий таркибнинг 12 футболчисини ҳайдаяпти

Автор: admin

Кимлар кетади?
“Барселона” бош мураббийи Роналд Куман асосий таркибнинг 12 нафар футболчиси хизматидан воз кечишини билдирди. Улар трансфер бозори ёпилмай туриб, Каталонияни тарк этиши шарт.
Бу орқали клуб раҳбарияти жамоага янги футболчиларни олиб келиш баробарида, маош учун кутаётган маблағларни тежашни режалаштирмоқда.
Клуб биринчи навбатда катта маош оладиган Луиса Суарес, Самюел Умтити, Артуро Видал ва  Мартин Брейтуейтдан қутилиши керак. Ҳозирча фақат Видал компенсациясиз кетишга рози бўлди.
Шунингдек, Куман қанот ҳимоячилари Жуниор Фирпо ва Хуан Мирандага ҳам ишонч билдирмаяпти. Бундан ташқари, бир гуруҳ ёшлар - Мончу, Мусса Ваге ва Ориол Бускетс ҳам бошқа жойдан нон топиши керак.
Кетадиган рўйхатига ҳимоячи Жан-Клер Тодибо, Нелсон Семеду ва ярим ҳимоячи Рафиня ҳам қўшилди.
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *