
Бу саволни нега Гвардиолага беришмайди?
"Ливерпул" бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликлар сафидан кетгач, дарҳол бошқа жамоани бошқариш ниятида эмаслигини айтди.
“Мендан “Ливерпул”ни тарк этгач, нима қилишим ҳақида кўп сўрашади. Нега бундай саволларни “Манчестер Сити” бош мураббийи Гвардиолага ҳам бермасликлари ғалати. Чунки, унинг шартномаси 2021 йилда тугайди.
Менинг “Ливерпул” билан яна 4 йиллик шартномам бор ва бу вақт ичида кўп нарса ўзгариши мумкин. Агар мен янги шартнома имзоламасам, бир йил дам оламан. Дарҳол янги жамоани бошқармайман”, - дейди германиялик мутахассис.
53 ёшли Клопп “Ливерпул”ни 2015 йилдан буён бошқариб келмоқда.