Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Россия кубоги. Остон Ўрунов илк голини киритган ўйинда «Спартак» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Россия кубоги. Остон Ўрунов илк голини киритган ўйинда «Спартак» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Автор: admin

Россия кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасида Москванинг «Спартак» клуби Россия қуйи лигаси вакили «Родина» жамоасига қарши майдонга тушди.
Кубок доирасидаги ўйинда асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўрунов ўйиндаги энг фаол футболчилардан бири бўлди. 
Учрашувдаги дастлабки гол киритилган вазиятда ҳужумни бошлашга сабаб бўлган Ўрунов, кўп ўтмай ажойиб дриблинг ва зарбаси эвазига ўйиндаги 2-голга муаллифлик қилди. Бу Остоннинг Москва клуби сафидаги илк голи бўлди.
Ўйин якунига қадар яна учта гол киритган москваликлар якунда 5:1 ҳисобида зафар қучишди.
 
Россия кубоги. 1-тур.
Родина – Спартак 1:5
Голлар: 0:1 – 35 Ларссон, 0:2 – 53 Ўрунов, 0:3 – 56 Айртон, 0:4 – 59 Зобнин, 1:4 – 61 Абдусаломов, 1:5 – 80 Понсе.
Родина – Салников, Юдинсев, Коротков, Волков, Катаев, Ламанов, Филиппов, Шавел, Айрапетян, Ерёменко, Абдусаломов
Спартак – Максименко, Айртон, Соболев, Кокорин, Бакаев, Жикия, Остон Ўрунов, Кутепов, Крап, Маслов, Зобнин.
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *