Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ўртоқлик учрашуви. «Барса»дан ғалаба, Мессидан дубл

Ўртоқлик учрашуви. «Барса»дан ғалаба, Мессидан дубл

Автор: admin

Испания Ла Лигаси илк турини ўтказиб юборган «Барселона» янги мавсумга тайёргарлик доирасида «Жирона»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
«Эстадио Ёхан Кройфф» ўйингоҳида кечган ўйиннинг 21-дақиқасида Мессининг чиройли узатмасидан кейин Тринкау дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолиб, бўш дарвоза қаршисида қолган Коутинони кўрди, у эса қайтишини гол билан нишонлади.
45-дақиқада эса Мессининг ўзи жарима майдони ташқарисидан ўнг оёқда йўлланган кучли зарба билан чиройли гол муаллифига айланди.
Ўйиннинг 51-дақиқасига келиб Лионел дублини расмийлаштирди. Якунда баҳс 3:1 ҳисобида ниҳоясига етди.
Ўртоқлик учрашуви. 16 сентябр.
Барселона – Жирона 3:1
Голлар: 1:0 – 21 Коутино, 2:0 – 45 Месси, 2:1 – 46 Сайс, 3:1 – 51 Месси.
Барселона – Нето, Сержи Роберто (Семеду, 63), Алба (Фирпо, 63), Араухо, Пике (Лангле, 63), Бускетс (Аленя, 63), Коутино (Конрад, 63), де Ёнг (Пуч, 63), Тринкау (Педри, 63), Гризманн (Брейтуейт, 64), Месси (Дембеле, 63).
Жирона – Хуан Карлос, Эспиноса (Буено, 64), Алкала (Рамало, 46), Мохика (Энрик Франкеса, 46), Калавера (Макси Виля, 63), Фернандес (Алекс Галяр, 46), Гумбау (Гранел, 46), Хайро Искердо (Приего, 63), Сайс (Виктор, 64), Кебе (Диаманка, 46), Турмо (Себалос, 46).
100   
Добавить комментарий
Ваше имя: *