
Скй Спортс порталининг тарқатган хабарига кўра, Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра жамоани тарк этишга яқин келганди.
Италиянинг «Милан» клуби 24 ёшли уругвайлик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилганди, бироқ, лондонликлар Италиядан тушган таклифга рад жавоб қайтаришди.
«Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета Торрейрага ишонч билдирмоқда ва унинг келажигини буюк деб ҳисобламоқда.