Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Лига 1. «ПСЖ» қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Лига 1. «ПСЖ» қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Автор: admin

Францийа чемпионати 1-турининг қолдирилган баҳсида «ПСЖ» ўз уйида «Метс»ни қабул қилиб, 90+3-дақиқада Юлиан Дракслер томонидан киритилган ягона тўп эвазига мавсумдаги илк очколарини қўлга киритди.
Ғалабадан сўнг парижликлар 3 очко билан 15-поғонага кўтарилиб олишди. «Метс» эса очкосиз ҳолда 18-ўринда турибди.
Лига 1, 1-тур
ПСЖ – Метс 1:0
16 сентябр, «Парк де Пренс»
Гол: Дракслер (90+3).
ПСЖ – Навас, Диалло, Баккер (Бернат, 63), Дагба, Маркинос, Дракслер, Эррера, Ди Мария, Гуе (Фадига, 84), Сарабия (Кимпембе, 69), Икарди. 
Метс – Укижа, Бронн, Бое, Делен, Фофана, Пажо (Ангбан, 86), Булая (Мазиз, 82), Маига, Сантонз, Нян (Амброз, 82), Диалло (Нгетте, 73).
Огоҳлантиришлар: Диалло (1), Маига (46), Дракслер (56), Сантонз (61).
Четлатиш: Диалло (65).
76   
Добавить комментарий
Ваше имя: *