Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман: «Суарес жамоада қолса, уни ҳам бошқа футболчилар каби кўраман»

Куман: «Суарес жамоада қолса, уни ҳам бошқа футболчилар каби кўраман»

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман уругвайлик ҳужумчи Луис Суареснинг жамоада қолиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
«Луис билан гаплашдим. У кетиши мумкинми ёки йўқлигини кутамиз. Аммо футболчиларнинг шартномаларини ҳурмат қиламиз. Агар Суарес «Барселона»да қолса, уни ҳам бошқа футболчилар каби кўраман», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Марcа.
Куман 33 ёшли форвардни асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаслиги хабар қилинганди. Футболчи кетишга тайёр, аммо шартнома бекор қилиниши учун компенсация олмоқчи.
Суарес «Барселона»да 2014 йилдан бери ўйнайди. У ўтган мавсумда клублар миқёсидаги барча турнирлар доирасида 36та ўйинда майдонга тушиб. 21та гол урди ва 10та голга ассистентлик қилди. Унинг жамоа билан шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.
77   
Добавить комментарий
Ваше имя: *