Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бейлнинг трансфери ҳал бўлди

Бейлнинг трансфери ҳал бўлди

Автор: admin

У Мадриддан кетяпти
“Реал” ва “Тоттенхем” тажрибали ҳужумчи Гарет Бейлнинг ижараси бўйича келишувга эришди ва бу трансфер 18 сентябрга қадар расмийлаштириладиган бўлди.
Бундан аввал, томонлар ўзаро ўйинчи алмашиб, Бейлнинг ўрнига “Реал”га Делли Алли келиши айтилганди. Бироқ, англиялик футболчи Мадридга келмайдиган бўлди. Энди Жозе Моурино жамоаси раҳбарияти Бейлни бир мавсум ижарага оладиган бўлди.
Бейлнинг Лондон клубидаги маоши йилига 13 миллион фунтни ташкил қилади ва бу сумманинг бир қисмини “Реал” қоплайди.
Бейл 2013 йилда “Реал”га “Тоттенхем”дан ўша давр учун рекорд сумма – 101 миллион эвро эвазига келиб қўшилган эди. Уелслик ҳужумчи сўнгги пайтда асосий таркибга кира олмай қолди. Қолверса, бош мураббий Зинедин Зидан билан ҳам келиша олмаяпти.
108   
Добавить комментарий
Ваше имя: *