Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман Сетен туфайли Ла Лига стартида расман бош мураббий сифатида ишлай олмаслиги мумкин

Куман Сетен туфайли Ла Лига стартида расман бош мураббий сифатида ишлай олмаслиги мумкин

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман расмий ўйинларда захира ўриндиғидан жой олиш учун ҳалигача Ла Лига томонидан расмий рўйхатдан ўтказилмаган.
Cадена CОПEънинг ёзишича, Испания футбол федерацияси нидерландиялик мураббийнинг Каталония клубида тўлақонли бош мураббий бўлиб ишлаши учун ҳалигача рухсатнома бермаган. Сабаби «Барселона» клуби истеъфога чиқарилган собиқ бош мураббий Кике Сетен билан шартномани бекор қилиш масаласини ҳал этмаган. Сетен клубдан товон пули ундириб олмоқчи. Ўзаро шартнома расман бекор бўлгач, Ла Лига Куманни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказади. Унгача нидерландиялик мутахассис ўйинлар давомида захира ўриндиғи ва техник ҳудуддан расмий шахс сифатида жой олмайди.
Маълумот учун, клуб раҳбарияти 17 август куни Сетен истеъфога чиқарилганлигини эълон қилган бўлса, 19 август куни Куманни бош мураббий сифатида таништирган эди.
«Барселона» Ла Лига доирасидаги дастлабки учрашувни «Вилярреал»га қарши ўтказади.  Ўйин санаси ҳали эълон қилинмаган.
64   
Добавить комментарий
Ваше имя: *