Goal24.uz » Европа жамоалари » Англия » «Бавария» Тиаго Алкантара «Ливерпул»га ўтишини тасдиқлади. Трансфер қиймати 30 миллион евро

«Бавария» Тиаго Алкантара «Ливерпул»га ўтишини тасдиқлади. Трансфер қиймати 30 миллион евро

Автор: admin

«Бавария» бошқарув раиси Карл-Хайнс Румменигге клуб яримҳимоячиси Тиаго Алкантаранинг «Ливерпул»га ўтишини тасдиқлади.
«Ниҳоят «Ливерпул» билан келишувга эришдик. Тиаго фаолияти якунида ўзини янги муҳитда синаб кўришга қарор қилганди», - деди Румменигге.
«Бавария» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам жамоа яримҳимоячиси Тиаго Алкантаранинг «Ливерпул»га ўтаётгани ҳақида гапириб, инглиз клубини ажойиб ўйинчини қўлга киритигани билан қутлади.
«Тиаго – ажойиб ўйинчи, у биз учун муҳим футболчи эди. Мураббийлар штаби учун Алкантара билан ишлаш мароқли бўлди.
Тиаго билан хайрлашишимиз осон кечмади. «Ливерпул»ни ажойиб инсон ва футболчини қўлга киритгани билан чин дилдан табриклайман», - дейди Мюнхен клуби устози Билдъга.
Тҳе Атҳлетиc нашрининг ёзишича, «Ливерпул» 29 ёшли испаниялик футболчи учун Мюнхен клубига 30 миллион евро трансфер пули тўлашга келишган.
Маълумот учун, Тиаго ўтган мавсумда «Бавария» сафида Бундеслигада 24 ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилган.
127   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
АПЛ англия чемпионати АПЛ турнир жадвали аплдаги энг сўнги янгликлар англия чемпионати
Арсенал ҳақидаги қайноқ янгиликлари Челси ҳақидаги қайноқ янгиликлари Ливерпул ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Юнайтед ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер шаҳри ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Ситй ҳақидаги қайноқ янгиликлари "Тоттенхем" клуби ҳақида малумот Англия Супер кубиги Ангиля кубиги Ангиля лига кубиги