Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Санчодан Левандовскигача. Бундеслиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди

Санчодан Левандовскигача. Бундеслиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди

Автор: admin

Трансфермаркт портали Германия Бундеслигасининг энг қиммат ўйинчиларининг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, “Боруссия Дортмунд”нинг 20 ёшли вингери Жейдон Санчо биринчи ўринни эгаллаган. Унинг нархи 130 миллиондан 117 миллион еврога пасайган бўлса-да, бу унинг рейтингдаги ўрнига таъсир ўтказмаган (бундан олдинги рейтингда ҳам биринчи ўринда эди).
Иккинчи поғонадан “Бавария” вингери Серж Гнабри жой олган, унинг нархи 72 миллион евродан 90 миллион еврога кўтарилган. Кучли учликни эса Мюнхен клубининг яна бир аъзоси Ёзуа Киммих якунлаб берган (85 миллион евро).
Шунингдек, Бундеслиганинг энг қиммат футболчилари ўнлигига “Бавария”нинг 7, “Боруссия Д”нинг икки, “Лейпциг”нинг эса 1 нафар футболчиси кирган.
Бундеслиганинг энг қиммат футболчилари ўнлиги:
1. Жейдон Санчо (“Боруссия Д”) — 117 миллион евро;
2. Серж Гнабри (“Бавария”) — 90 млн;
3. Ёзуа Киммих (“Бавария”) — 85 млн;
4. Эрлинг Ҳоланд (“Борусссия Д” ) — 80 млн;
5. Алфонсо Девис (“Бавария”) — 80 млн;
6. Лерой Сане (“Бавария”) — 70 млн;
7. Давид Алаба (“Бавария”) — 65 млн;
8. Леон Горестка (“Бавария”) — 60 млн;
9. Роберт Левандовски (“Бавария”) — 60 млн;
10. Даё Упамекано (“Лейпциг”) — 60 млн.
64   
Добавить комментарий
Ваше имя: *