Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” президентига ишончсизлик вотуми эълон қилиниши мумкин

“Барселона” президентига ишончсизлик вотуми эълон қилиниши мумкин

Автор: admin

“Барселона” президенти Хосеп Бартомеуга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилинади, дея хабар қилмоқда Марcа.
Мазкур ташаббус ташкилотчилари 18 мингта имзо тўплашга эришган, бунинг учун 16 521 имзо етарли эди.
Кейинги босқичда клубда имзоларнинг ҳаққонийлиги текширилади. Шундан кейин референдум ўтказилади.
Агар овоз берувчиларнинг учдан икки қисми ташаббусни ёқлаб чиқсагина ишончсизлик вотуми қабул қилинади. Шу билан бирга уларнинг камида 10 фоизи клуб аъзолари бўлиши керак.
Агар ишончсизлик вотуми қабул қилинадиган бўлса, директорлар кенгаши автоматик тарзда тарқатиб юборилади.
Агар ишончсизлик вотуми қўллаб-қувватланмайдиган бўлса, у ҳолда кейинги овоз бериш жараёнига бир йилгача рухсат берилмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” президенти Хосеп Бартомеу фаолияти анчадан бери клубнинг айрим мухлислари ва футболчиларига ёқмаяпти.
“Барселона” клуби 2021-йилнинг март ойида президентлик сайловлари бўлиб ўтади.
80   
Добавить комментарий
Ваше имя: *