Goal24.uz » Ўзбекистон » «Пахтакор» яримҳимоячиси «Энергетик-БГУ» сафига ўтди

«Пахтакор» яримҳимоячиси «Энергетик-БГУ» сафига ўтди

Автор: admin

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби расмий сайти ўзбекистонлик яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олганлигини эълон қилди.

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби яримҳимоячиси Ҳумоюнмирзо Иминов легионерга айланди. 20 ёшли футболчи «Энергетик-БГУ» билан шартнома имзолаган. Иминовнинг ижара асосида ўтганми ёки трансфер қилинганми – маълум қилинмаган.
Ҳумоюнмирзо Иминов 2000 йилнинг 15 январ куни Сурхондарё вилоятининг Узун шаҳарчасида туғилган. Аввалги йилларда клубнинг ёшлар жамоасида, бу мавсум давомида «Пахтакор» сафида Ўзбекистон Суперлигаси, ОЧЛ баҳсида дебютини ўтказган.
Иминовдан ташқари «энергетикчилар» сафида яна бир ўзбекистонлик футболчи Шаҳбоз Умаров ҳам тўп сурмоқда. У январ ойида БАТE сафига қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, Жасурбек Яхшибоев ҳам йил бошида «Пахтакор»дан «Энергетик-БГУ» сафига ижара асосида ўтган ва ажойиб ўйинлари эвазига Солигорскнинг «Шахтёр» клубидан таклиф олганди. Яхшибоев ҳозирда Беларус Олий лигасининг тўпурари саналади (13та гол).
178   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари