Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Лига 1. Аввалги ўйинда «ПСЖ»ни енгган «Марсел» ўз майдонида ютқазиб қўйди

Лига 1. Аввалги ўйинда «ПСЖ»ни енгган «Марсел» ўз майдонида ютқазиб қўйди

Автор: admin

Францийа чемпионати 1-турининг қолдирилган ўйинида «Марсел» ўз майдонида «Сент-Этен»ни қабул қилиб, имкониятини бой берди. Қизиғи, марселликлар аввалги ўйинда «ПСЖ» (1:0) устидан драматик тарзда ғалаба қозонишганди.
Ғалабадан сўнг «Сент-Этен» очколарини 9тага етказиб, 1-ўринга кўтарилиб олди. «Марсел» эса 6 очко билан 8-поғонага тушиб кетди. 
Лига 1, 1-тур
Марсел – Сент-Этен 0:2
17 сентябр, «Оранж Велодром»
Голлар: Амума (6), Буанга (75).
Марсел – Манданда, Алваро Гонсалес, Чалета-Сар, Сакаи (Роккя, 79), Камара, Товен, Сансон (Жермен, 71), Лопес (Аке, 46), Ронже (Стротман, 78), Пает, Балерди (Сарр, 46). 
Сент-Этен – Мулен, Масон, Фофана, Колодзейчак, Дебюши (Муеффек, 9), Аушиш (Норден, 46), Неу Нупа (Гурна-Дуат, 71), Буанга, Камара, Амума (Юссуф, 58), Аби (Сиссоко, 71).
Огоҳлантиришлар: Масон (21), Сакаи (30), Сансон (45), Гурна-Дуат (85).
46   
Добавить комментарий
Ваше имя: *