Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
«Лидс» илгарилаб кетмоқда
 
Англиянинг «Лидс» жамоаси Загребнинг «Динамо» клуби ҳимоячиси Ёшко Гвардиола билан жиддий қизиқиб қолди.
«Тҳе Миррор» нашрининг маълум қилишича, «товуслар» 18 ёшли футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи учун курашда ғолиб чиқиш инглиз клуби «Динамо»га 18 миллион евро таклиф қилиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» ЙEЧЛнинг гуруҳ босқичига чиқа олмагач, ўз футболчиларини трансферга қўйишга қарор қилган.
“Астон Вилла” трансферга яқин
 
Англиянинг “Астон Вилла” жамоаси «Лион» вингери Бртран Траоре билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.
«Скй Спорт» нашрининг маълум қилишича, Бирмингем клуби Траоре учун 17 миллион евродан воз кечишга тайёр. Яна 2 миллион евро эса, турли бонуслар тариқасида «Лион» ғазнасига бориб тушиши кўзда тутилган.
Манбанинг маълум қилишича, Траоре аллақачон шахсий шартнома борасида келишувга эришган ва трансфер тез орада расман эълон қилинади.
«Рома» рад жавобини олди
 
Римнинг «Рома» клуби Украинанинг «Шахтёр» клуби ярим ҳимоячиси Манор Соломон борасида расмий таклиф юборган эди.
“Cалcиомерcато” нашрининг маълум қилишича, «кончилар» «бўрилар» томонидан таклиф қилинган 12 миллион евро эвазига ўз футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.
Манбанинг маълум қилишича, Украина клуби Соломоннинг трансферидан 25 миллион евро ишлаб олиш ниятида.
Саад ортга қайтмоқчи
 
Англиянинг “Арсенал” жамоаси қанот ҳимоячиси Саад Колашинас Бундеслигага қайтиб кетишга жуда яқин.
«Скй Спорт» нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли футболчининг хизматлари билан «Баер» ва «Шалке» клублари қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, босниялик футболчи оилавий сабабларга кўра ортга қайтиб кетишга қарор қилган.
“Лейпциг» ишга киришди

Германиянинг «РБ Лейпциг» жамоаси Тимо Вернернинг ўрнини бошқа футболчи билан тўлдирмоқчи.
“Тҳе Атҳлетиc” нашрининг маълум қилишича, жамоа трансфер ҳуқуқи «Кристан Пелас» клубига тегишли бўлган Александер Серлот билан келишувга эришган.
Манбанинг маълум қилишича, «буқалар» норвегиялик футболчи учун 22 миллион фунт сарф этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда 24 ёшли футболчи «Трабзонспор» клубида ўтказган эди.
148   
Добавить комментарий
Ваше имя: *