Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартомеу муддатидан аввал истеъфога чиқиши мумкин

Бартомеу муддатидан аввал истеъфога чиқиши мумкин

Автор: admin

«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу муддатидан аввал истеъфога чиқиши мумкин. Чунки, унга нисбатан ишончсизлик вотуми илгари сурилди.

"Марcа" тарқатган хабарга кўра, ушбу ташаббус ташкилотчилари 18 мингта имзо тўплаб, пайшанба куни уни клубга етказишди.

Имзолар сони тасдиқланса, «Барселона» референдум ўтказиб, Бартомеу ўз лавозимида қолиш керакми ёки йўқми, деган саволга аниқлик киритиб олади. Агар сўровда иштирок этганларнинг учдан икки қисми президентнинг истеъфоси учун овоз беришса, жамоани уни ўз лавозимидан бўшатиб, янги сайлов ўтказади.

Аввалроқ «Барселона» навбатдаги президентлик сайлови 2021 йилнинг 20–21 март кунлари ўтказилиши ҳақида маълумот тарқатган эди.
Манба: спорт24.ру
53   
Добавить комментарий
Ваше имя: *