
Дзаппакоста яна Италияда тўп тепади.
"Челси" ҳимоячиси Давиде Дзаппакоста янги мавсумни катта эҳтимол билан Италияда ўтказади.
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Женоа" клуби Лондон клуби раҳбарияти билан футболчини 2021 йилнинг ёзига қадар ижарага олишни келишиб олган.
Таъкидланишича, 18 сентябр куни Дзаппакоста Генуяда тиббий кўрикдан ўтади.
Ушбу ҳимоячи якунига этган мавсумни "Рома"да ижара асосида ўтказганди.