Goal24.uz » Европа жамоалари » Англия » Бейлнинг агенти мижози «Тоттенҳем»га қандай шартлар асосида ўтаётганини айтди

Бейлнинг агенти мижози «Тоттенҳем»га қандай шартлар асосида ўтаётганини айтди

Автор: admin

«Реал» вингери Гарет Бейлнинг агенти Испаниянинг АС нашрига мижозининг Лондон клубига ўтиши борасида сўнгги масалалар ҳал қилинганини тасдиқлади.
Манбага кўра, «Тоттенҳем» 31 ёшли уелслик футболчини ижарага олади ва унинг маошининг ярмини тўлаб боради. 
Аввалроқ Бейлнинг 18 сентябр куни тиббий кўрикдан ўтиш ва «шпорлар» билан шартнома имзолаш учун Лондонга бориши ҳақида хабар берилганди.
Бейл «Реал»га 2013 йили 101 млн евро эвазига «Тоттенҳем»дан ўтган. У ўтган мавсумда Ла Лигада 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган. Унинг «қироллик клуби» билан шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.
120   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
АПЛ англия чемпионати АПЛ турнир жадвали аплдаги энг сўнги янгликлар англия чемпионати
Арсенал ҳақидаги қайноқ янгиликлари Челси ҳақидаги қайноқ янгиликлари Ливерпул ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Юнайтед ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер шаҳри ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Ситй ҳақидаги қайноқ янгиликлари "Тоттенхем" клуби ҳақида малумот Англия Супер кубиги Ангиля кубиги Ангиля лига кубиги