Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Ферран Торрес: «Манчестер Сити» – Мессисиз ҳам фантастик жамоа»

Ферран Торрес: «Манчестер Сити» – Мессисиз ҳам фантастик жамоа»

Автор: admin

«Манчестер Сити»га ёзги трансферлар ойнасида «Валенсия»дан келиб қўшилган 20 ёшли испаниялик яримҳимоячи Ферран Торрес инглиз клубига ўтиши ҳақида гапирди.
«Гвардиола билан суҳбатлашганимда, у менга Манчестерга келишим кераклигини ва трансферим жамоа учун муҳим бўлишини айтди. Ўша суҳбатдан сўнг трансфер амалга ошишига тўлиқ ишонардим. 
Мессининг «Сити»га ўтиши? Ўйлашимча, усиз ҳам бизда фантастик жамоа бор. Бизда ҳар қандай рақибга қарши ўйнай оладиган футбочилар йиғилган ва биз Чемпионлар Лигасида ҳам кўп нарсага қодирмиз. 
«Ливерпул» – чиндан ҳам кучли жамоа. Улар буни сўнгги йилларда исботлашди. Аммо бизда ҳам Премер-лигада ғолиб чиқа оладиган сифатли жамоа бор, деб ўйлайман. Шахсий мақсадларимга келсак, доимо голлар уришни ва жамоадошларимга ёрдам беришни хоҳлайман. Лекин аввал жамоада ўз ўрнимни топишни истайман», – дея Торреснинг сўзларини келтиради Гоал.
72   
Добавить комментарий
Ваше имя: *