Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Почеттино: «Реал»ни бошқаришни орзу қиламан»

Почеттино: «Реал»ни бошқаришни орзу қиламан»

Автор: admin

«Тоттенҳем» собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино ёзда қайси клублардан таклиф келиб тушганлигини маълум қилди.
«Очиғини айтсам, «ПСЖ», «Ювентус», «Интер» клублари иш масаласида мен билан боғлангани йўқ. Фақатгина «Бенфики» ва «Монако» клубларидан таклиф тушди.
Қачонлардир «Реал»ни бошқариш менга насиб қиладими ёки йўқ - билмайман, аммо бу жамоада мураббий сифатида ишлашни доим орзу қиламан. «Реал» жаҳоннинг энг яхши клуби бўлмаса, энг яхшиларидан бири. Бу жамоада ишлашни истамайдиган мураббий бўлмаса керак», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда Марcа.
Маълумот учун, Почеттино 2014-2019 йиллар давомида «Тоттенҳем»ни бошқарган бўлса, унгача «Саутҳемптон» ва «Эспанол» клубларида фаолият олиб борганди.
61   
Добавить комментарий
Ваше имя: *