Goal24.uz » Yevropa ligasi » Европа Лигаси 2019/20-йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

Европа Лигаси 2019/20-йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

Автор: admin

УEФА Европа Лигасининг 2019/20-йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди.

Унга кўра рўйхатдан тўрт нафар футболчи ўрин олган. Булар: “Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку, “Севиля” ярим ҳимоячиси Эвер Банега ва “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш.
Лукаку “Интер” билан мусобақа финалига қадар етиб борган ва ўз номига 7 та гол ёздириб қўйган бўлса, Банега “Севиля” сафида турнир бош совринини қўлга киритди.
Бруну Фернандеш эса мавсумни “Спортинг” билан бошлаб, кейинчалик (феврал ойида) “Манчестер Юнайтед”га ўтди. Умумий ҳисобда у 10 та учрашув ўтказиб, 8 та гол урди.
Ғолиб 2-октябрь куни Европа Лигасининг 2020/2021-йилги мавсумига қуръа ташлаш маросимида аниқланади.
74   
Добавить комментарий
Ваше имя: *