
УEФА матбуот хизмати 2019/20-йилги Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч ҳужумчисини аниқлади.
![]()
Эндиликда Роберт Левандовски (“Бавария”), Килиан Мбаппе ва Неймар (иккаласи ҳам ПСЖ) мусобақанинг энг яхши форварди унвони учун кураш олиб боради.
Ғолиб 1-октябрь куни Чемпионлар Лигасининг 2020/2021-йилги мавсумига қуръа ташлаш маросимида аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумида “Бавария” ПСЖни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа бош совринига эга чиқди.