
УEФА Чемпионлар Лигаси 2020/21-йилги мавсумининг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди.
![]()
Унга кўра рўйхатдан уч нафар футболчи ўрин олган. Булар: Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”), Тиаго Алкантара ва Томас Мюллер (иккаласи ҳам “Бавария”).
Қайд этиш жоиз, ғолиб номи 1-октябрь куни Чемпионлар Лигасининг 2020/2021-йилги мавсумига қуръа ташлаш маросимида аниқланади.
ЙЧЛнинг 2019/20-йилги мавсумнинг финал ўйинида Мюнхеннинг “Бавария” клуби ПСЖни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа бош совринига эга чиққан.