Goal24.uz » Transfer » Жозе Аллидан юз ўгирди, «Вулверҳемптон» яна бир португални кутмоқда. Сўнгги трансфер хабарлари

Жозе Аллидан юз ўгирди, «Вулверҳемптон» яна бир португални кутмоқда. Сўнгги трансфер хабарлари

Автор: admin

Жозе Моурино Деле Аллини ўз жамоаси таркибида кўрмоқчи эмас. Ёзда тақдим этилган ҳужжатли филмда Алли ҳақида жуда илиқ гапирган (Фергюсон уч йилда менга фақат бир марта маслаҳат берган – Аллини сотиб олишим кераклигини айтган) Моурино мавсум стартида «Эвертон»га қарши кечган ўйиннинг (0:1) биринчи бўлимидан сўнг Аллини алмаштириб юборди. Иккинчи ўйинда эса умуман заявкага киритмади. Жозе Моурино «Саутҳемптон»га қарши ўйиндан аввал Алли майдонга тушмаётганини таркибда футболчилар жуда кўплиги билан изоҳлади. «Жароҳат? Йўқ, бизда шунчаки таркиб катта. Бундай жамоани бошқариш осонмас. Заявкада 18 киши, яна 10 киши машғулотларда. Футболчи жуда кўп. Захирада Сиссоко, Ламела ва Бергвейн – битта позицияга шунча футболчи», деганди португалиялик мутахассис. Қолаверса, энди Бейл ва Регилон ҳам жамоада.
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Габриел Агбонлахорнинг айтишича, мураббий ва футболчи қаттиқ жанжаллашиб қолган. «Менинг манбаларимнинг айтишича, Моурино ва Алли жанжаллашиб кетган. Биламизки, Жозе футболчиларни ўлдиришни хуш кўради ва у бу ишини ҳар бир клубида қилади. Эшитишимча, Алли «Эвертон» билан ўйинда ҳам майдонга тушмаслиги керак бўлган – шунчаки Бергвейн касал бўлиб қолган. Танаффусда алмаштириб юбориш эса – қандайдир ҳақорат. У Кейнни ёки бошқа бир футболчини алмаштириши ҳам мумкин эдии, амм Аллини майдондан олд. Делега ачиняпман».
Тҳе Телеграпҳ хабарига қараганда, «ПСЖ» ушбу футболчи бўйича «Тоттенҳем» билан музокараларни бошлаган. Аввалроқ, лондонликлар Аллини «Манчестер Юнайтед»га таклиф этишган ва эвазига Жесси Лингардга қўшиб 50 миллион фунт сўрашганди. Аммо манчестерликлар бу таклифга рози бўлишмаган.
Марcа нашрида ёзилишича, «Атлетико» Луис Суаресни ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. РАC1ънинг ёзишича, Каталония клуби ва 33 ёшли футболчи шартномани бекор қилиш бўйича тўлиқ келишувга эришди. Луис «кўк-анорранглилар» томонидан тўланадиган товон пулининг бир қисмини олмасликка рози бўлди. Суарес Мадрид клуби билан йиллик 9 миллион евро миқдоридаги 2 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Келишувнинг сўнгги шартлари тез орада маълум бўлади.
Уругвайлик ҳужумчи шунингдек, «Аякс» ёки «Ювентус»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Лекин Андреа Пирло Суареснинг Туринга келиши жуда қийин масала экани ҳақида айтди.

«Вулверҳемптон» таркиби яна бир португалиялик футболчи билан бойиши кутилмоқда. «Барселона»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Нелсон Семеду учун инглизлар 38 миллион евро атрофида пул бериши мумкин. Семеду уч йил олдин Португалия чемпионатидан «Барселона»га келган ва у учун 30 миллион евро тўланганди. Ўтган даврда футболчи жамоа таркибига тўлиқ киришиб кета олмади ва аксарият ўйинларда мураббийлар Сержи Робертони афзал билишди. «Вулқверҳемптон» эса, айнан ўнг қанотда тўп сурадиган Метт Доертини «Тоттенҳем»га сотиб юборишганди. Николо Ширанинг айтишича, «бўрилар» бу билан кифояланмоқчи эмас ва «Ювентус» вингери Дуглас Костага ҳам харидор бўлишлари мумкин. Коста куни кеча «Ливерпул»га ўтган Диогу Жотанинг ўрнини босиши мумкин. Дуглас Коста шунингдек, «Манчестер Юнайтед» томонидан Санчо трансферига муқобил сифатида қаралмоқда.
«Лидс Юнайтед» «Фиорентина» таянч яримҳимоячиси Эрик Пульгарни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда, деб ёзади Николо Шира. Чилилик футболчининг трансфери унинг агенти Фернандо Феличевич томонидан илгари сурилмоқда. Италияликлар 26 ёшли футболчини сотишга қарши эмас, аммо камида 15 миллион евро трансфер суммасидан умид қилишяпти.
«Манчестер Юнайтед»нинг учинчи дарвозабони Серхио Ромеро фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Тҳе Миррор нашрининг хабарига кўра, «Валенсия» клуби Ромеро учун 6 миллион евро беришга тайёр. Аввалроқ, Ромеро 8 миллион фунт эвазига «Астон Вилла»га ўтиши ҳақида мунозаралар бўлганди, аммо якунда бирминҳемликлар «Арсенал»дан Эмилиано Мартинесни сотиб олишди. «Валенсия» эса ўтган мавсумда ижара асосида тўп сурган Силессеннинг ўрнига муносиб номзод қидиришда давом этишяпти.
«Сассуоло» марказий ҳимоячиси Марлон «Фулҳем»га ўтиши мумкин. Бу ҳақида машғур инсайдер Жанлука Ди Марсио хабар тарқатди. Лондонликларнинг «Торино» аъзоси Глейсон Бремер ҳамда эркин агентга айланган Бранислав Ивановични трансфер қилишга уриниши муваффақияциз чиқди. 25 ёшли Марлон ўтган мавсумда А Серияда 23 ўйинда майдонга тушди ва 8 марта сариқ карточка олди.
Москванинг «Спартак» клуби ўнг қанот ҳимоясига асосий номзод сифатида Серж Орени кўрмоқда, деб хабар беради Скй Спортс. Руслар ушбу трансфер ойнасида бу масалани ҳал қилишмоқчи. Оре бўйича шунингдек, Италиянинг «Милан» клуби ҳам қизиққан, аммо бу клуб трансфер суммаси бўйича «Тоттенҳем» билан келиша олмаган. 
«Наполи» Калиду Кулибалини сотишга рози. Маълумки, икки Манчестер клуби ушбу футболчига эътибор қаратишган, ҳатто «Манчестер Сити» билан музокаралар ҳам бошланганди. Фабрицио Романонинг айтишича, «Наполи» футболчини «Манчестер Юнайтед»га таклиф қилиб кўради ва Вудворднинг жавобидан сўнг, бошқа клублар билан музокаралар ўтказилади. «Севиля» ҳимоячиси Кунде билан боғлиқ хабарлар («Сити» 21 ёшли футболчи билан шартнома бўйича келишувга эришди, трансфер суммаси 55 миллион евро атрофида баҳоланмоқда – Тҳе Атҳлетиc) шуни кўрсатадики, Гвардиола Кулибалига бўлган қизиқишини камайтирган, «Юнайтед» эса, аксинча, АПЛ 1-туридаги Линделофнинг хатоларидан сўнг, яна марказий ҳимоячи излаб «бозорга чиқиши» ҳақиқатга яқинроқ.
«Атлетико»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Сантяго Ариас «Баер» аъзосига айланиши мумкин, деб ёзади немисларнинг Киcкер нашри. Леверкузенликлар 28 ёшли колумбиялик футболчини бир йилга ижарага олмоқчи. Аввалроқ, футболчи билан «Эвертон», «Рома» ва «ПСЖ» клублари қизиқаётгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалганди.
«Арсенал» марказий ҳимоячиси Калум Чемберс учун «Лидс», «Нюкасл» ва «Вест Ҳем» клублари кураш олиб боришади. Бу клублар 25 ёшли футболчини ижарага олишмоқчи, аммо «Арсенал» 15 миллион евролик тўлақонли трансферга рози бўлиши мумкин, холос. Ўтган мавсумда Чемберс АПЛда 14 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 1 голга ҳаммуаллифлик қилган.
«Торино» «Лион» марказий ҳимоячиси Ёахим Андерсен билан музокараларни бошлади. Туринликлар 24 ёшли футболчини бир йилдан кейин 17 миллион еврога сотиб олиш шарти билан 3 миллион еврога ижарага олишмоқчи. Даниялик футболчи ўтган мавсумда 24 миллион евро эвазига «Сампдория»дан ўтганди. Францийа чемпионатида у 18 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол муаллифи бўлган.
Ди Марсионинг яна бир хабарига қараганда, «Ювентус» ҳимоячиси Лука Пеллегрини учун «Фиорентина» ва «Женоа» клублари даъвогарлик қилмоқда. 21 ёшли футболчи ўтган мавсумни «Каляри»да ижарада ўтказган ва 24 ўйинда майдонга тушиб, 6 ассист муаллифи бўлганди.
«Уотфорд» ҳужумчиси Филип Ступарович фаолиятини «Удинезе»да давом эттирадиган бўлди. Ҳар икки клуб эгалари Потссо оиласи бўлгани учун трансфер деталлари очиқланмаяпти. 20 ёшли футболчи ўтган мавсумни ижара асосида Чехия ва Сербия чемпионатларида ўтказганди.
Саудия Арабистонининг «Аш Шабоб» клуби «Лацио» марказий ҳимоячиси Баштуш учун курашга қўшилди. Араблар анголалик футболчи учун 3 миллион евро тўлашга тайёр. 29 ёшли футболчи учун шунингдек, Истанбул клублари – «Бешиктош» ва «Бошоқшеҳир» ҳам даъвогар бўлиб туришибди.
Газете Футбол нашрида ёзилишича, «Нюкасл» бразилиялик ҳимоячи Маркаони қўлга киритмоқчи. «Галатасарой» бош мураббийи Фотиҳ Терим 24 ёшли футболчини маълум суммадан пастроқ нархга сотишга рози бўлмайди. Футболчининг тахминий, «Галатасарой» рози бўлиши мумкин бўлган нархи сифатида 20 миллион евро тилга олинган.
290   
Добавить комментарий
Ваше имя: *