Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » “Бавария” Мюнхенда “Боруссия Д”ни мағлубият учратиб, Германия Суперкубогига эга чиқди

“Бавария” Мюнхенда “Боруссия Д”ни мағлубият учратиб, Германия Суперкубогига эга чиқди

Автор: admin

Футбол бўйича Германия Суперкубоги учун “Бавария” ва “Боруссия Д” жамоалари 30-сентябрь, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Корентин Толиссо мюнхенликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 32-дақиқада Томас Мюллер мезбонларнинг иккинчи голини урди. Бунга дортмундликлар биринчи бўлимда Юлиан Брандтнинг голи билан жавоб берди.
Иккинчи бўлим дебютида Эрлинг Ҳоланд ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Учрашув якунланиши арафасида Ёзуа Киммих меҳмонлар ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 3:2.
Шу тариқа 2019/20-йилги мавсумида требл қайд этган “Бавария” 8-марта Германия Суперкубогини қўлга киритди.
Германия Суперкубоги
30-сентябрь, чоршанба
“Бавария” — “Боруссия Д” 3:2
Голлар: 1:0 – 18 Толиссо, 2:0 – 32 Мюллер, 2:1 – 39 Брандт, 2:2 – 55 Ҳоланд, 3:2 – 82 Киммих.
“Бавария”: Ноер, Зюле, Павар (Ричардс, 76), Девис, Люка Эрнандес, Толиссо, Киммих, Коман (Гнабри, 54), Хави Мартинес (Мусиала, 84), Мюллер, Левандовски (Зиркзее, 83).
“Боруссия Д”: Хитс, Мене (Шулс, 67), Ҳуммелс (Пишчек, 76), Аканжи, Пасслак, Брандт (Беллингҳем, 76), Жан, Дилейни, Дауд, Ройс (Рейна, 72), Ҳоланд (Рейниер, 68).
Огоҳлантириш: Люка Эрнандес (66).
143   
Добавить комментарий
Ваше имя: *