Goal24.uz » Жаҳон » Дарбадар футболчилар

Дарбадар футболчилар

Автор: admin

Яна тез фурсатлардан сўнг(5 октябр), европа футбол оламида “трансферлар ойнаси“ ёпилади. Жорий “олди-сотди“ мавсуми керакли, шов-шувли, муҳокамаларга бой ва кутилмаган харидларлар амалга оширилганлиги билан эсда қоларли бўляпти. Аммо, биз бугун кўп йиллардан буён айнан бир жамоага тегишли бўлсада, бир клубда муқим қўним топа олмаётган, ҳар “бозор“ пайтида “дардабар“га айланиб қолаётган футболчилар ҳақида гаплашамиз.
Миши Батшуайи

Майдоннинг рақиб дарвозаси олдидаги ҳудудда ҳаракат қиладиган футболчи  2016 йил, Францийанинг “Марсел“ клубидан 33 миллион евро эвазига Лондоннинг “Челси“жамоаси сафига келиб қўшилади. Янги “уй“даги дастлабки мавсумида жами 21 ўйинда майдонга тушиб, 9 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлади. АПЛ совринини “Аристократлар“ қўлга киритган мавсумдан сўнг, қишда марказий ҳужумчи Дортмунднинг Боруссиясига ижара асосида жўнатилиб юборилади. “Асаларилар“ таркибида жами 14 учрашувда майдонга тушган Батшуайи 9 гол ва 1 ассист қайд этади. Ижара муддати тугаб, мавсум якунида Лондонга қайтган футболчининг галдаги манзили Испания, Валенсия шаҳри бўлади. Белгиялик, “кўршапалаклар“ сафида 23 та ўйинда ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига 3 гол ёздириб қўяди.
Шу билан бирга, 1 маротаба “Испания кубоги“га ҳам эга чиқади. Кейин, 2018-19 йилги мавсумнинг бошида “Кристал Пелас“га ижарага ўтади. Футболчи “бургутлар“ либоси остида 13 маротаба майдонга тушиб, 6 бора дарвозага тўп йўллашга эришади. Ниҳояти, кўкрагига шамол тегиб, 2019-20 йилги мавсумни ўзи тегишли бўлган “Челси“да ўтказиб, 25 учрашувда 8 гол ва 3 ассист натижасини қайд этади ҳамки, яна, янги мавсумда лондондаги бошқа эски жамоаси “Кристал Пелас“га қайтади. Форвард лондонликлар сафида гол ва ассистсиз 3 та ўйин ўтказди ва ҳозирча у асосий таркибдан тўлақонли жой ололганича йўқ.
Умумий кўрсатгичларда келиб чиқиб, етарлича маҳсулдор ҳужумчининг Френк Лемпард жамоасида кераклича амалиётга эга бўла олмаслиги, жамоада кўп йиллик Оливие Жиру истедодли Темми Абрахам, ва маълум мақсадлар кўзланиб, олиб келинган Тимо Вернерлар олдинги чизиқларни бутунлай банд этганлигидан ойдинлашиб бормоқда. Эртага яъни 2 октябрьда 27 ёшни қарши оладиган ҳужумчи бу ёғига жорий жамоасида сермаҳсуллик намойиш этмаса, кейинги фаолиятини “Челси“ каби “топ“ клубларда давом эттириши бироз мушкулотга айланади ва ҳатто, эндигина 30 та ўйиндан 18 та гол урган терма жамоадаги ўрнини ҳам йўқотиб қўйиши мумкин.
Такефусо Кубо

Асли “Барселона“ тарбияланувчи ҳисобланмиш ушбу футболчи 2019-20 йилги мавсумда “ФК Токио“дан “Реал Мадрид“ аъзосига айланади. Футбол жамоатчилиги томонидан ижобий эътироф этилган 19 ёшли вингер, Зидан қўл остидаги юлдузли таркиб орасида “йўқолиб қолиш“ хавотири билан шу йилнинг августида “Малёрка“ жамоасига ижарага берилади. У ерда 36 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол ва 5 голли узатма қайд этади. Футболчи, Висенте Морено мураббийлигидаги жамоада бир мавсум ўтказгандан сўнг, “Малёрка“ “сегундо“га тушиб кетади. Натижада “қаймоқранглилар“ рарбарияти Такефусо Кубони мамлакатнинг асосий чемпионати, “ЛаЛига“да сақлаб қолиш мақсадида, янги 2020-21 йилги мавсумда “Виляриал“ клуби билан ҳужумчининг ижараси борасида келишувига эришишади. Ҳозирга қадар япониялик вундеркинд “сариқ сувости кемаси“ таркибида 4 та ўйин ўтказди.
Футболчини расмий ўйинларда синаб кўрмаган “қироллик клуби“ ҳозирча тўғри йўлни тутмоқда.
Истеъдодли ҳужумчи яна бир ёки икки йилдан сўнг “Сантяго Бернабеу“да тўп тепишга “тайёр“ бўлиши учун кўпроқ ўйин амалиёти зарур. Родриго, Винисиус Жуниор каби кадрлари бор Мадридда эса бундай имконият айни пайтда мавжуд эмас. Шу туфайли ўз ўйинини йўқотиб қўймаслик учун яна 1 ё 2 мавсум “сарсон“ юриши зарар қилмайди. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, даражаси “Реал Мадрид“никидан паст жамоаларда ўйин амалиёти орқали кўпи билан спорт формасини сақлаб туриш мумкин, катта клубларда эса, салоҳият, иқтидор ва бир қанча шахсий хусусиятларнинг ўсишига эришилиши, шубҳасиз.
Давиде Запакоста

Италиялик қанот ҳимоячиси 2017 йилда айнан италиялик мураббий Антонио Конте чорлови билан 25 миллион евро эвазига Туриннинг “Торино“ клубидан “Челси“га таклиф этилган. 2 йил мобайнида ўз жамоаси таркибида жами 52 ўйинда майдонга тушган футболчи, 2 та гол ҳамда 4 та голли узатма қайд этишга муваффақ бўлади.
Клубнинг мураббийлик постида ўзгаришлар юз берганидан сўнг, 27 ёшли Давиде ватани Италияга қайтади ва “Рома“да ижара асосида ўйнай бошлайди. Римликлар билан бир мавсум ўтказган Запакоста 9 та учрашувда ҳаракат қилади ва ўз ҳисобига 1 та ассист ёздириб қўяди. “Челси“ раҳбарияти ижара муддати тугаган италияликни бу сафар, яқиндагина ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг трансфери ҳал бўлган “Женоа“га худди шу асосда беришади. Жорий мавсумда янги жамоаси либосида 2 та ўйин ўтказган футболчи рақиблар дарвозасини 1 маротаба ишғол этишга ҳам улгурди. Давиде Запакоста бугунгача Англия Лига кубоги ғолиби, Европа Лигаси совриндори ҳамда Италия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Алфонсо Ареоля

Аслида, Парижнинг “ПСЖ“ клуби тарбияланувчиси сўнгги йилларда ўз жамоаси асосий таркибидан жой топа олмаяпти.
Футболчининг парижликлар сафида энг кўп амалиёт ўтказган пайтлари 2016-2019 йилларга тўғри келади. Боиси, 2015 йилда дарвозабон “Виляриал“да ижарани ўтаб қайтади. Шу ўринда, у валенсияликлар билан 37 та ўйинда, 32 та тўп ўтказиб юборади ва 17 маротаба ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолади. Юқорида, Парижда ўйнаган йилларида жами 107 ўйинда иштирок этиб, 87 та гол ўтказади шунингдек, 53 та баҳсда, рақиблар Ареолянинг дарвозасига йўл топа олишмайди. Шундан сўнг, францийалик 2019-20 йилги мавсумда, жамоаларнинг ўзаро келишувига кўра, “Реал Мадрид“да ижарада ўйнай бошлайди. Бутун мавсум мобайнида умумий 9 та учрашувда ҳаракат қилиб, 11 та гол ўтказиб юборади. 3 баҳсда эса “қуруқ ўйин“ намойиш этади ҳамда жамоаси билан биргаликда “Испания суперкубоги“ ғолибига айланади.
Қарангки, жорий, янги мавсумда у яна “кўчиш“га мажбур бўлади. Бу сафар Англия, “Фулхем“га. Яна ижара асосида. 27 ёшли футболчи лондонликлар сафида бугунгача, 3 та ўйинда иштирок этиб, 7 та тўп ўтказиб юборди ва ҳозирча 1 учрашувдагина дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Алфонсо Ареоля бугунги рўйҳатимиздагиларнинг энг совриндори ҳисобланади. Қаҳрамонимиз, 3 карра Францийа чемпиони, 2 карра мамлакат кубоги, 4 марта суперкубоги, 2 карра лига кубоги ғолиби, 1 марта Испания чемпиони ва суперкубоги соҳиби шунингдек, ёшлар ҳамда миллий терма жамоалар билан бир маротабадан жаҳон чемпиони унвонига ҳам сазовор бўлган.
Хесус Валехо

“Реал Сарагоса“нинг 23 ёшли марказий ҳимоячисига 2015 йилда “Реал Мадрид“ 5 миллион евро эвазига харидор бўлган. “Қироллик клуби“ футболчисига айлангандан сўнг ҳам Валехо, собиқ жамоаси таркибида бир мавсум ижарада ўйнайди. Кейинчалик, Мадрид жамоаси раҳбарияти испаниялик ҳимоячини Германиянинг “Франкфурт“ клубига ижарага беради. У ерда футболчи 27 ўйин ўтказиб, 1 гол ва 1 голли узатма амалга оширади. Шундан сўнг, 2 йил Зидан қўл остидаги жамоада 19 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришади. Сўнгра, яна 2019-20 йилги мавсум аввалида Англиянинг “Вулверхемптон“ клубига ижара асосида берилади. “Бўрилар“сафида бор йўғи 7 бор ўйин ўтказган ҳимоячи, қишки трансферлар ойнасида “Гранада“га келади ва мавсум сўнггига қадар шу ерда ҳаракат қилади. Шу тариқа, жорий мавсумда ҳам “қаймоқранглилар“ “оқ-қизиллар“билан испаниялик ҳимоячининг ижараси борасида яна 1 йиллик келишувга эришишади. Ушбу мавсумда қахрамонимиз, жамоаси билан 2 бор ўйин ўтказди. 23 ёшли футболчи учун Серхио Рамос, Рафаел Варан, Начо, Эдер Милитао каби ҳимоя қўриқчилари мавжуд бўлган, Зидан мураббийлигидаги жамоанинг мудофаа чизиғида жой топилмаслиги кўп эҳтимол. Шу сабабли ҳам, раҳбариятнинг бу ҳаракатлари Хесус Валехо клубнинг келажакдаги режаларида эканлигидан далолат берар, балки.
317   
Добавить комментарий
Ваше имя: *