Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Модрич «Реал»даги келажаги ҳақида гапирди

Модрич «Реал»даги келажаги ҳақида гапирди

Автор: admin

«Реал»нинг хорватиялик яримҳимоячиси Лука Модрич испан клубидаги келажаги ҳақида гапирди.
«Бу худди миллий жамоа билан бир хил. Ҳар ўйинда майдонга тушаман, нима бўлишини кейин кўрамиз. Албатта, «Реал»да қолишни хоҳлардим. Аммо ёш ўз таъсирини кўрсатишини ҳам тушунаман.
Ҳозирча ўзимни «Реал»нинг бир қисмидек ҳис қиляпман, шунинг  учун жамоада қолишни истардим. Вазият ўзгарганда, янги чақирувларни қидираман. Аммо ҳозирча бу масала мени безовта қилмаяпти», – дея Модричнинг сўзларини келтиради Марcа.
35 ёшли Модрич «Реал»га 2012 йили «Тоттенҳем»дан келган. У жамоа билан 4 бор ЕЧЛда, 2 марта Ла Лигада, 3 бор мамлакат Суперкубогида ва бир марта Испания Кубогида ғолиб бўлган.
628   

Комментарии
(1)

  1. Alisher 12 октября 2020 09:44
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
Добавить комментарий
Ваше имя: *