Goal24.uz » Chempionlar ligasi » Балки бу Месси ва Роналду ўртасидаги сўнгги учрашув бўлар...

Балки бу Месси ва Роналду ўртасидаги сўнгги учрашув бўлар...

Автор: admin

Гоал24.уз Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасининг «Г» гуруҳи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишга қарор қилди. Гап шундаки, ушбу гуруҳда «Ювентус» ва «Барселона» тўқнашувини миллионлаб мухлислар орзиқиб кутишмоқда. Сабаби, жуда оддий.
Сайёрамиздаги барча футбол мухлислари Месси ва Роналдунинг қарама-қаршилигини жуда соғинган.Афсуски, бу улар ўртасидаги сўнгги расмий учрашувлари бўлиши мумкин. Шу сабабли, ушбу гуруҳ ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

«Ювентус» (УЙEФА рейтингида 5-ўрин)
Мурабби: Андреа Пирло
Ёздаги йўқотишлари: Клуб ҳали ўз ўйин фалсафасини тўлиқ йўлга қўймаган Саррига чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди. Футболчилардан Ругани ижарага бериб юборилган бўлса, Матюди ва Игуаин МЛСга равона бўлди. Шунингдек, Дуглас Коста ҳам «Бавария»га ижарага бериб юборилди.
Кимлар таркибга қўшилди: Артур, МакКин, Кеза ва Артурлар янги мавсумда жамоага ёрдам бериши кутилмоқда.
ЙEЧЛдаги энг яхши натижалари: 1984/85, 1995/96 йилда чемпионликни қўлга киритган.
Жамоа етакчилари: Буффон, Келлини, Бонуччи, Роналду
Кучсиз томонлари:Ушбу мусобақада мураббий сифатида ҳали ишлаб кўрмаган Андреа Пирлони энг ожиз нуқта десак, адашмаган бўламиз. Ўтган мавсумда Сарри айнан шу мусобақадаги омадсизлик сабабли клуб Саррини истеъфога чиқарган эди. Пирлонинг олдида ҳам муҳим ва қийин вазифа турибди.
Кучли томонлари: Футболчиларнинг ушбу мусобақадаги тажрибаси қўл келиши мумкин. Ички биринчиликдаги рақобатнинг йўқлиги, бор эътиборни ЙEЧЛ учрашувларига қаратиш имкониятини яратади.
Оптимал таркиб: (5-3-2): Шесни — Куадрадо (Данило), Бонуччи, де Лигт, Келлини, Сандро (Фработта) — Артур, Рабё, Дибала — Мората, Роналду
«Барселона» (УЙEФА рейтингида 3-ўрин)
Мураббий: Роналд Куман
Ёздаги йўқотишлар: Кике Сетенни йўқотиш деб бўлмайди. Мессини жамоада куч билан олиб қолишга муваффақ бўлишди. Афсуски, келажаги порлоқ Артурни била туриб қўйиб юборишди. Видал, Ракитич, ва Суарес сингари «эски мактаб» аъзолари арзимаган пуллар эвазига бошқа клубларга равона бўлди. Ҳимоядаги муаммоларни бартараф этишга қодир Тодибо эса, «Бенфика»га ижара асосида ўтиб кетди. Афсуски, марказий ҳужумчи ўрни бўш қолиб кетди. Суареснинг ўрнини тўлдиришга қодир футболчи харид қилинмади.
Кимлар таркибга қўшилди: Дест "Аякс"дан Каталонияга етиб келди. Пиянични Кумандан аввалроқ харид қилишди. Тринкан ҳозирча ижара асосида. Фати билан шартнома имзоланди. Энди олдинги чизиқдаги асосий футболчилардан бирига айланади.
ЙEЧЛдаги энг яхши натижалар: 1991/92, 2005/06, 2008/09, 2010/11, 2014/15 йилги мавсумлар чемпиони
Жамоа етакчилари: Бускетс, Месси, Тер Штеген
Кучсиз нуқталари: Жамоа ва раҳбарият ўртасидаги низолар. шунингдек, ҳимоя ва марказий ҳужумдаги бўшлиқ ҳам клубга мусобақада панд бериши мумкин. «Барселона»ни анча йиллардан бери елкасида олиб юрган Мессининг руҳий босим остида қолиб кетиши.
Кучли томонлари: Нима бўлган тақдирда ҳам, «Барселона» дунё футболи гранди! У исталган дақиқада, супер темпни намойиш этиши мумкин. Тўғри, стабиллик борасида жамоа (таркибдан келиб чиқиб) мақтана олмади, бироқ алоҳида ўйинлар учун 90 дақиқа максимум намойиш этишга қодир.
Оптимал таркиб: (4-2-3-1): тер Штеген — Дест, Пике, Ленгле (Араухо), Алба — Бускетс, де Ёнг — Фати, Месси, Коутинё — Гризманн.
«Динамо Киев» (УЙEФА рейтингида 26 ўринда)
Мураббий: Мирко Луческо
Ёздаги йўқотишлар: Ҳеч қандай йўқотиш бўлмади. Жамоа билан омадсизликка учраган мураббий Михайиличенко истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини эгаллаган Мирко барча иқтидорли ёшларни жамоада олиб қолди. Киевликларда йўқотишлар йўқ.
Кимлар таркибга қўшилди: Луческо трансфер сиёсати борасида ўзгача қарорга келди. Қаҳрамонимиз «Брайтон»дан 21 ёшли румин Балутни ижарага олди ва бу ўзини ЙEЧЛ саралаш учрашувларида тўлиқ оқлади. Шунингдек, ёшлар сафидаги Забарний ҳам асосий жамоадан чақирув олди.
ЙEЧЛдаги энг яхши натижалар: 3 бор ярим финал иштирокчиси 1976/77, 1986/87, 1998/99.
Жамоа етакчилари: Сиганков, Сидорчук, Буялский.
Кучсиз томонлари: Киев клубининг гуруҳдаги рақиблари жуда кучли. Боз устига, «Динамо» анчадан бери бундай катта мусобақада иштирок этмаяпти. Жамоанинг суяги ёшлардан ташкил топган. Қизиққон йигитлар натижа учун тўп суришда оқсаб қолиши мумкин.
Кучли томонлари: Луческо жуда айёр мураббий. Унинг футболчилари эса, жуда иқтидорли. Жерсон, Де Пена Миколенко, Попов, Шарапенко сингари футболчилар учу бу мусобақа Европа чиптасини таъминлаши мумкин. Худди Миранчук «Юве»га қарши ўйин орқали Италияга йўл олгани каби.
Оптимал таркиб: (4-2-3-1): Бушан – Кендзера, Попов, Миколенко (Забарний), Караваев – Сидорчук, Шапаренко – Жерсон, Буялский (Сиганков), Де Пена — Супряга.
«Ференсварош» (УЙEФА рейтингида 135 ўринда)
Мураббий: Сергей Ребров
Ёздаги йўқотишлар: Жамоа ёзда бирорта футболчи билан хайрлашмади. Эътиборлиси шундаки, гуруҳ босқичига қадар клуб 4 та рақибни мусобақадан чиқариб юборди. Улар орасида «Селтик» ва «Динамо Загреб» клублари ҳам мавжуд.
Кимлар таркибга қўшилди: Деярли бор пул албан ҳужумчиси - Узуни учун сарф этилди. Шунингдек, Роберт Мак ва Зубковлар дебют учрашувини ўтказиши мумкин.
ЙEЧЛдаги энг яхши натижалар: Икки бор гуруҳ босқичида иштирок этган 1995/96 и 2020/21.
Жамоа етакчилари: Ловренчич, Дибус, Блажич, Сомалия, Нгуен.
Кучсиз томонлари: Жамоа ушбу гуруҳда мутлақ аутсайдер. Таркибнинг кучсиз эканлигидан ташқари, халқаро ўйинлар борасида клубда умуман тажриба мавжуд эмас. Афсуски, узоқ давом этган саралаш учрашувларида Ребров ўз «арсенали»даги барча трюкларни намойиш этиб бўлди. Уни гранд клублар ортиқча муаммосиз зарарлантириши мумкин.
Кучли томонлари: Ушбу клуб мухлислари аллақачон байрам қилишни бошлаб юборган. Сабаби, жамоа ўз олдига қўйган максимум вазифани уддалаб бўлди. Энди, мухлислар учун шунчаки шоу намойиш этишса бўлгани. Ҳеч қандай босимсиз мухлислар қуршовида тўп суриш имконияти мавжуд. Уй учрашувларида олинган очколар якунда олтинга тенг бўлиши мумкин. УЙEФА Будапешт ҳокимиятига мухлисларни стадионга киритиш ёки киритмаслик борасидаги танловни қолдирган. Агар, Венгрияликлар мухлисларга рухсан беришса, бу чинакам шоуга айланиб кетиши мумкин.
Оптимал таркиб:  (4-3-3): Дибус – Ловренчич, Блажич, Ковачевич, Сивич (Хейстер) – Сомалия, Харатин, Шигер (Исаел) – Зубков, Узуни, Нгуен (Мак).
Гуруҳнинг «фишка»лари билан танишинг!
- «Барса» фаворит? Куман ўз жамоасининг ўйин фалсафаси гуруҳдаги барчаникидан кучлироқ эканлигини айтди. Шунга қарамай, биринчи ўрин учун қизғин баҳс кетиши турган гап.
- «Динамо» жамоасида афсонага айланган Ребров ўз клубига қарши мураббий сифатида Украинага ташриф буюради. «Шахтёр»да узоқ вақт ишлаган Луческо эса, Ребровга қарши тажрибасини ишга соладими?
- Луческонинг жамоалари «Барселона» билан нақд 7 бор тўқнаш келган. 5 та мағлубият ва иккита ғалаба. Бундан кўриниб турибдики, мураббий учун «Барселона» ўтиб бўлмас тўсиқ эмас.
- Месси ва Роналду қарама-қаршилиги! Мана ушбу гуруҳнинг асосий фишкаси! Лео катта эҳтимол билан бир мавсумдан сўнг бошқа клуб аъзосига айланади. Роналду ҳам тобора аввалги даражасида эмаслигини ҳис этиб турибди. 15 йилдан ортиқ вақт давом этган супер тўқнашувнинг финал қисмига ҳам етиб келдик. Ушбу финал қай даражада шиддатли ўтади? Уларнинг қай бири сўнгги дуелда кучлироқ чиқади? Бу саволларга жавобни «Г» гуруҳи иштирокчилари ўртасидаги ўйинларда билиб олишимиз мумкин.
378   
Добавить комментарий
Ваше имя: *