Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Роналду А Сериянинг икки, ЕЧЛнинг 1-турини ўтказиб юборади. У «Барса»га қарши ўйингача қайтади

Роналду А Сериянинг икки, ЕЧЛнинг 1-турини ўтказиб юборади. У «Барса»га қарши ўйингача қайтади

Автор: BaHTi

Коронавирус юқтириб олган «Ювентус» форварди Криштиану Роналдунинг қайси ўйинларни ўтказиб юбориши маълум бўлди.

Скй Спортс Италиаънинг ёзишича, энди 14 кунлик ўзини яккалаш тартибига ўтказиладиган португалиялик ҳужумчи миллий жамоасининг 14 октябр кунги Швецияга қарши учрашувини ўтказиб юборади.

Шунингдек, Криштиану «Ювентус» сафидаги 3та баҳсда майдонга туша олмайди. Хусусан, у А Серия доирасидаги «Кротоне» ва «Верона»га қарши баҳсларда, Чемпионлар лигаси 1-турида эса Киевнинг «Динамо»сига қарши ўйинда майдонга туша олмайди. ЕЧЛнинг 2-тури доирасидаги 28 октябр кунига белгиланган «Барселона»га қарши баҳсгача сафга қайтиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Португалия миллий жамоаси матбуот хизмати Роналдунинг тест натижаси мусбат чиққани ва футболчи касалликни аломатларсиз ўтказаётгани ҳақида хабар қилганди.
467   

Комментарии
(1)

  1. Shamshod 22 октября 2020 20:05
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Men Crishtianu maydonga tushishini xohlayman
Добавить комментарий
Ваше имя: *